Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Download 250.5 Kb.
bet7/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Жиноий жавобгарликжиноят содир қилган шахснинг қилмишига мутаносиб жиноят қонуни принциплари доирасидаги реаксияси бўлиб, у жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноий таъқибни англатади. Мазкур таъқиб суднинг ҳукми орқали шахсга жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўллашни назарда тутади.
Шунингдек, жиноий жавобгарлик ҳар доим аниқ хусусият касб этади. Жиноят кодексининг 16-моддасига асосан суд томонидан ҳукм қилиш орқали тайинланадиган жазо чорасига Жиноят кодексининг 43-моддасида назарда тутилган жазо турларидан бирини тайинланишини назарда тутади. Мазкур моддадаги “бошқа ҳуқуқий таъсир чораси” сифатида вояга етмаганларга нисбатан тарбия йўсиндаги мажбурлов чоралари, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши назарда тутилади.
Жазо эса суд томонидан қўлланиладиган ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини маълум муддатга чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш билан бирга уни қайта тарбиялаш мақсадини кўзловчи давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланади.
Бироқ жиноий жавобгарлик фақатгина негатив характер касб этмай, балки позитив жиҳатларга ҳам эга. Масалан, зарурий мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида ҳаракат қилган шахснинг жиноий жавобгарликдан озод қилиниши унинг позитив хусусиятига мисол бўла олади.
Жиноят кодексининг 16-моддасида Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжудлиги қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши белгиланган. Демак, шахсни жиноий жавобгарликка тортишда қуйидаги асослар мавжуд бўлиши талаб этилади:
– содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш жиноят қонунида жиноят сифатида тақиқланганлиги;
– шундай қилмиш учун жазо ёки бошқача таъсир чорасининг назарда тутилганлиги;
– содир этилган ижтимоий хавфли қилмишда шахснинг айблилиги.
Жиноий жавобгарликнинг оқибатлари эса ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг давлат олдида жавобгарликнинг келиб чиқиши ҳамда қилмишга нисбатан суд ҳукми билан берилган ҳуқуқий баҳода ифодаланади.
Бироқ Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиянинг 26-моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши белгиланган. Яъни айбсизлик презумпсиясига кўра суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирмагунига қадар шахс жиноий жавобгарликка тортилмаган ҳисобланади.
Шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун у содир этган жиноятини исботловчи ҳужжатлар жиноят-протсессуал қонунчилиги тартибида етарли, асослантирилган бўлиши лозим. Шунингдек, шахсни жиноий жавобгарликка тортилган деб ҳисоблаш учун суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжудлиги талаб этилади. Шунга кўра, жиноят таркибининг барча элементлари мавжуд бўлгандагина шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.
Жиноий жазо қўллаш билан боғлиқ бўлган жавобгарлик эса қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда тайинланган жазо тури ва жазонинг ўталган қисмининг муддатлари ўтишига боғлиқ равишда судланганлик муддати келиб чиқиши билан боғлиқ.
Жиноий жазо қўллашни назарда тутувчи жиноий жавобгарлик бошқа юридик жавобгарлик (маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий)дан бирмунча оғир. Бунда ижтимоий хавфли қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, жиноят натижасида етказилган зарарнинг миқдори ва айбдорнинг шахси ҳисобга олинади.

Жиноят таркиби жиноий жавобгарликка тортишнинг асоси.


Жиноят таркиби муҳим жиноий-ҳуқуқий категория саналади. У ўзида обектив ва субектив белгилар йиғиндисини мужассамлаштириб, жиноят моҳиятини аниқлайди. Ушбу белгилар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида мустаҳкамланган. Қоида тариқасида, улар Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмининг турли нормаларида акс этган. Ижтимоий хавфли қилмишнинг у ёки бу элементига мансублигига қараб мазкур белгиларни: субект, обект, субектив ва обектив томон белгиларига ажратиш мумкин.


Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жиноят таркибига берилган таъриф принципиал аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 10-моддасига кўра қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт. Мазкур моддада қонун чиқарувчи жиноят таркиби тушунчасини қўллайди. Шунингдек, у бошқа категория – қилмиш сифатида ҳам юритилади. ЖКнинг 16-моддасига кўра Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Жиноят қонуни мазмунидан англашиладики, шахснинг жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлган ғайриҳуқуқий қилмиши жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling