Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Қилмишда айбнинг мавжудлиги


Download 250.5 Kb.
bet3/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Қилмишда айбнинг мавжудлиги. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддасида жиноятга таъриф берилар экан, Жиноят кодекси билан тақиқланган қилмишни айбли содир этиш жиноят деб топилиши қайд этилган. Демак, ижтимоий хавфли қилмишни содир этишда субектнинг айби (қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида) бўлсагина жиноят деб топилади. Шахс жиноят содир қилар экан, у ўзининг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ва ундан келиб чиқадиган оқибатга муносабати жиноят ҳуқуқида айбнинг тўртта шаклида ифодаланади. Булар: тўғри қасд, эгри қасд, ўз-ўзига ишониш ва бепарволик шаклларидир. Айбнинг бу шаклларининг тушунчалари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 21, 22-моддаларида белгиланган.
Муайян оқибатнинг келиб чиқишида шахснинг айби бўлмаса, яъни шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ва ундан келиб чиқадиган оқибатига қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги айби бўлмаса, бундай қилмиш жиноят ҳисобланмайди. Фақат ижтимоий хавфли қилмиш айби бўлсагина, жиноят ҳисобланиши жиноят қонунининг энг муҳим принсипларидан биридир.
Айб жиноятнинг мустақил бир белгиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддасида таъкидланган бўлса-да, кодекснинг 16-моддасида жиноий жавобгарликнинг асоси сифатида ҳам айтилади. Демак, айб жиноятнинг мустақил зарурий белгиси ҳисобланади ва бу белгисиз бирон-бир ижтимоий хавфли қилмиш жиноят ҳисобланмайди.
Айбдорнинг айбли даражаси, сифат ва миқдор кўрсаткичларида ифодаланган зарарнинг миқдори (жиддий, кўп, жуда кўп, баданга енгил, ўртача оғир, оғир шикаст етказиш ва ҳоказо) билан белгиланади. Шунингдек, жиноятнинг мотиви, мақсади, олдиндан тайёргарлик кўрилгани, олдиндан тил бириктирилганлиги, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма эканлиги, шунингдек жиноят содир этиш жойи, вақти, шароити кабиларда ҳам ифодаланади.
Қилмишнинг ҳуқуққа хилофлиги. Жиноятнинг яна бир зарурий белгиси унинг ҳуқуққа хилофлигидир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2, 14 ва 16-моддаларида ҳуқуққа хилоф қилмишларнинг жиноят эканлиги кўрсатилган. Ҳар бир қилмишнинг жиноят эканлиги тўғрисида ЖК Махсус қисмининг моддалари диспозитсиясида кўзда тутилган ва ўша моддаларнинг санксияларида шу жиноят учун жиноий жазо белгиланган.
Шундай қилмишлар ҳам бўладики, жиноят ҳисобланмайди, жиноятнинг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли бўлмаса, жиноят ҳисобланмайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 36-моддасида ҳам кам аҳамиятли қилмишлар тушунчаси берилган бўлиб, бунда жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги учун жиноят ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг айрим моддаларида муайян қилмиш унинг учун олдин маъмурий жазо қўллангандан кейин яна содир этилсагина жиноят деб баҳоланиши назарда тутилган. Масалан, 109-модда (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 139-модда (туҳмат), 140-модда (ҳақорат қилиш) ва ҳоказолар. Бундай қилмишлар биринчи марта содир қилинса, ижтимоий хавфли тус олмайди. Аммо бундай қилмиш маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам содир этилса, у ижтимоий хавфли тус олади ва жиноят ҳисобланади.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling