Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.)Жиноят тушунчаси ва белгилари.
Мавзу: Жиноят ва жиноятларни таснифлаш. Жиноий жавобгарлик ва унинг асослари. Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат Жиноят тушунчаси ва белгилари. Жиноятларни таснифлаш. Жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Жиноят таркиби жиноий жавобгарликка тортишнинг асоси. Жиноят таркибининг тузилиши. 1.)Жиноят тушунчаси ва белгилари. У ёки бу ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб ҳисоблаш ва жиноят ҳуқуқида жиноят тушунчасини ишлаб чиқиш ғоят мураккаб ишдир. Чунки ҳар бир давлатда унинг ижтимоий тузими, миллий хусусиятлари, урф-одатлари, анъаналарига қараб муайян ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб ҳисоблаш масаласи ҳал қилинади. Бундан ташқари давлатлараро алоқалар ғоят кучайган, халқаро ҳамжамиятлар мавжуд бўлган ҳозирги даврда айрим қилмишларни жиноят деб ҳисоблашда, албатта, халқаро ҳуқуқ нормалари ҳам эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикасида у ёки бу қилмишни жиноят деб ҳисоблаш масаласи конституциявий қоидага амал қилинган ҳамда ҳуқуқий демократик давлатнинг бозор иқтисодиёти тизими эътиборга олинган ҳолда ҳал қилинади. Жиноятга моддий тушунча бериш ғоят муҳим бўлиб, бу тушунча фақат жиноят ҳуқуқининг ўзигагина муҳим бўлмасдан, балки жиноят-процессуал, жиноят-ижроия ҳуқуқи, криминалистика, криминология ва бошқа ҳуқуқий фанлар учун ҳам муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддасида жиноятнинг тушунчаси қуйидагича ифодаланган: “Ушбу кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади”. Демак, жиноятга қонунда белгиланган бу тушунчадан хулоса қилиб жиноят ҳуқуқида жиноятга: “Жазолаш таҳдиди остида жиноят қонуни билан тақиқланган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизликни)ни айбли содир қилиш”га жиноят деб таъриф бериш мумкин. Жиноятнинг бу таърифини кенг маънода олганда жиноят шахсга, унинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига, мулкка, табиий муҳитга, тинчликка, инсониятнинг хавфсизлиги га жиноят қонуни билан жазоланадиган ҳуқуққа хилоф бўлган ижтимоий хавфли тажовуздир. Жиноят кодексининг Махсус қисмида жиноятларнинг қатъий рўйхати берилган бўлиб, бу жиноятларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Криминологик жиноятлар. 2. Жиноят-ҳуқуқий жиноятлар. Криминологик жиноятлар инсоният тарихининг барча босқичларида ижтимоий, хавфли ҳисобланиб, қабул қилинган одат, ахлоқ ва қонун нормалари билан доимо таъқиб қилиб келинган. Масалан, одам ўлдириш, баданга шикаст етказиш, ўғрилик, талончилик, фирибгарлик, босқинчилик, қароқчилик ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Жиноят-ҳуқуқий жиноятлар эса муайян бир даврда ижтимоий хавфли тус олиши муносабати билан жиноят деб ҳисобланади ва жиноят қонунининг тегишли нормалари билан таъқиб қилинади. Масалан, Совет Иттифоқи даврида чайқовчилик жиноят ҳисобланган бўлса, ҳозир бундай ҳаракат тадбиркорли сифатида баҳоланади ва таъқиб қилинмайди. 1959-йили қабул қилинган Жиноят кодексида жиноят деб ҳисобланган 60 га яқин модда 1994-йили қабул қилинган Жиноят кодексига киритилмади ва улар жиноят эмас деб ҳисобланади. Янги Жиноят кодексига олдинги кодексда назарда тутилмаган 60 га яқин қилмиш жиноят сифатида киритилди. Фақат ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқарган қилмишларгина жиноят ҳисобланмай, балки қонун билан қўриқланадиган обектга реал зарар етказиш хафвини келтириб чиқарадиган ижтимоий хавфли қилмишлар ҳам жиноят деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддаси 2-қисмида “Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган обектларга зарар етказадиган ёки зарар етказиш реал хафвини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади” дейилган. Ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмишни жиноят деб ҳисоблаш учун барча жиноятлар учун зарур бўлган жиноятнинг белгилари ишлаб чиқилган. Бу белгилар қуйдагилардир: 1) қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги; 2) айбнинг мавжудлиги; 3) қилмишнинг ҳуқуққа хилофлиги; 4) қилмишнинг жазога сазоворлиги; Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling