Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш


Download 250.5 Kb.
bet5/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш;
Жиноятларни обектга қараб таснифлаш.
Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-моддасида ўз ечимини топган. Бу моддада белгиланишича, ЖКнинг Махсус қисмида назарда тутилган барча жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига қараб тўртта туркумга бўлинган.
Булар:
1) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар;
2) унча оғир бўлмаган жиноятлар;
3) оғир жиноятлар;
4) ўта оғир жиноятлар.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Масалан, 109-модданинг биринчи қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш); 114-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари (жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) ва ҳоказолар.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Агар ЖК Махсус қисми моддасининг санксиясида алтернатив жазолар, масалан, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган бўлса ва озодликдан маҳрум қилишнинг муддати беш йилдан кам белгиланган бўлса, бундай жиноят унча оғир бўлмаган жиноят ҳисобланади.
Масалан, 105-модданинг иккинчи қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш); 128-модданинг иккинчи қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш); 169-модданинг иккинчи қисми (ўғрилик) ва ҳоказолар.
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Масалан, 118-модданинг иккинчи қисми (номусга тегиш), 169-модданинг учинчи қисми (ўғрилик) ва бошқ.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling