Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Download 250.5 Kb.
bet6/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Масалан, 159-модданинг тўртинчи қисми (Ўзбекистон Республикасининг конститутсиявий тузумига тажовузқилиш),160-модда (жосуслик) ва ҳ.к.
Жиноятларни бундай тарзда таснифлаш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Назарий аҳамияти шундаки, жиноят ҳуқуқи нормаларнинг назарий қоидаларини ишлаб чиқишда, шунингдек жиноятларни белгилаш ва муайян тизимда жойлаштиришда, ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жавобгарликка тортишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Амалий аҳамияти эса ҳар бир жиноят учун унинг ижтимоий хавфлилигига қараб жавобгарликни белгилаш ва бу билан жиноят қонунининг адолатлилик принсипини амалга оширишдадир.
Жиноятларни обектга қараб таснифлаш масаласида Жиноят кодекси Махсус қисмидаги жиноятларни махсус обектга қараб гуруҳларга ажратиш ва махсус обектнинг аҳамиятига қараб ЖК да жойлаштириш тушунилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг биринчи бўлимида шахсга қарши жиноятлар, иккинчи бўлимида тинчлик ва хАфвсизликка қарши жиноятлар, учинчи бўлимида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, тўртинчи бўлимида экология соҳадаги жиноятлар ва ҳоказолар белгиланган. Бунда бевосита обект жиҳатидан бир-бирига ўхшаш жиноятлар битта бўлимга киритилиб, ана шу бўлим ёки бобдаги жиноятларнинг барчаси учун умумий бўлган обект махсус обект ҳисобланади.

Жиноий жавобгарлик тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқ фалсафасида юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарнинг ўзига хос мажбурияти сифатида қаралади. Жиноий жавобгарлик эса юридик жавобгарликнинг бир тури бўлиб, Жиноят кодексида тақиқланган қилмиш содир этилган тақдирда қўлланади. Унга бошқа юридик жавобгарликка нисбатан жавобгарликнинг бирмунча оғирлиги хосдир.


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 16-моддаси биринчи қисмида жиноят учун жавобгарликнинг таърифи берилган бўлиб, жиноят учун жавобгарлик жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм қилиш, жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилишида ифодаланадиган жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибатидир.
Жиноий жавобгарлик шахснинг Жиноят кодекси билан тақиқланган қилмишнинг содир этганлиги учун шахс ва давлат ўртасида вужудга келадиган жиноят-ҳуқуқий муносабатдир. Шу сабабдан ҳам жиноий жавобгарлик жиноят ҳуқуқи назариясининг марказий масалаларидан ҳисобланади.
Жиноий жавобгарлик ўзининг ҳуқуқий мазмунига кўра, жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати бўлиб, у ижтимоий хавфли, айбли қилмиш оқибатида юзага келади. Унинг якуний босқичи давлат номидан ҳукм қилиш шаклидаги мажбурлов чорасида ифодаланиб, жиноий жазо ёки бошқа мажбурлов чораларини қўллашда кўринади.
Қоида тариқасида, жиноий жавобгарлик жиноят содир этилганидан сўнг вужудга келади ҳамда айрим адабиётларда уни амалга ошириш қуйидаги босқичлардан иборат деб таъкидланади:
– айблаш босқичи;
– суд томонидан жазо тайинлаш босқичи;
– жазони ижро этиш босқичи.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, шахснинг у содир этган ижтимоий хавфли қилмиши учун жавобгарлиги жиноят содир этиш бошланган пайтдан вужудга келади.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling