Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиноят субекти
Жиноят обекти – жиноят содир этишда жиноий тажовуз қаратилган ҳамда жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат.
Жиноятнинг обектив томони – жиноят содир этишнинг ташқи томон белгиси бўлиб, у ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тарзида ифодаланади. Жиноят субекти – жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни айбли тарзда содир этган, жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган жисмоний шахс. Жиноятнинг субектив томони – жиноят содир этишнинг ички томон белгиси бўлиб, у шахснинг ўзи содир этаётган жиноятига айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги руҳий муносабатида ифодаланади. Жиноят таркибини ташкил этувчи элемент белгиларининг мазмунига кўра бир жиноят бошқасидан фарқ қилади, масалан, фирибгарликнинг босқинчиликдан, ўғриликнинг қасддан одам ўлдиришдан фарқи шунда намоён бўлади. Аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун товламачилик (ЖКнинг 165-моддаси) жинояти таркибини кўриб чиқамиз. Товламачилик жиноятининг обекти ўзганинг мулки дахлсизлигини сақлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлардир. Товламачилик жиноятининг обектив томони жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланади. Субектив томондан товламачилик жинояти қасддан содир этилади. Яъни жиноят содир этаётган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англайди, ижтимоий хавфли оқибат келиб чиқишига кўзи етади ва шундай оқибат келиб чиқишини истаб ҳаракат қилади. Товламачилик жиноятининг субекти 14 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс. Жиноят таркибининг барча белгилари зарурий ва факултатив белгиларга бўлинади. Белгиларнинг бундай мезон бўйича таснифланиши қилмишни квалификатсия қилишга сабаб бўлади. Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling