Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат
Download 250.5 Kb.
|
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддий таркибли жиноят таркиби
- Формал таркибли
Моддий таркибли жиноят қонун чиқарувчи томонидан жиноятнинг обектив томонида нафақат қилмиш, балки ижтимоий хавфли оқибат ҳам зарурий белги сифатида ўрнатилган таркибли жиноят ҳисобланади. Моддий таркибли жиноятларда жиноий оқибат юз беришини қонун чиқарувчи жиноят қонунида кўрсатилган ва белгиланган оқибатнинг юзага келиши билан боғлайди (масалан, ЖКнинг 105-моддасида – ўртача оғир шикаст етказиш).
Моддий таркибли жиноят таркиби – бу жиноятнинг тамом бўлиш пайтини қонун чиқарувчи жиноий оқибат билан боғлаган таркибидир. Агар қилмиш натижасида жиноий оқибат юз бериши зарурий белги сифатида назарда тутилган бўлса, жиноий оқибатнинг юз бермаслиги қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслигини англатади. Айбдор бундай ҳолларда тегишли жиноятни содир этишга суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин. Моддий таркибли жиноятнинг ўзига хос хусусиятлари. Қайд этиш керакки, моддий таркибли жиноят ижтимоий хавфли қилмиш обектив томонини ташкил этувчи ижтимоий хавфли оқибат юз беришидан келиб чиқиб белгиланади. Шундай қилиб, мазкур вазиятда қилмиш оқибатга сабаб бўлгандагина жиноий характер касб этади. Бунда муҳим жиҳат ижтимоий хавфли оқибат ҳисобланади. Хулоса қилиш мумкинки, бундай таркибли жиноятларда нафақат обектив томоннинг зарурий белгиси, ижтимоий хавфли қилмиш муҳим рол ўйнайди, балки унинг факултатив белгиси – салбий ижтимоий оқибат ҳам инобатга олинади. Бунга қасддан одам ўлдириш жиноятини мисол келтириш мумкин. Мазкур вазиятда оқибат (жабрланувчининг ўлими) асосий ўрин тутади. Фақатгина ўлим шаклидаги оқибат юз берган тақдирдагина ижтимоий хавфли қилмиш мавжудлиги хусусида сўз юритиш мумкин. Моддий таркибли жиноятларга қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97–101-моддалари), талон-торож (ЖКнинг 164–169-моддалари), хАфв остида қолдириш (ЖКнинг 117-моддаси), жиноий аборт (ЖКнинг 114-моддаси) ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. Формал таркибли жиноятлар обектив томондан фақатгина битта белги – қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дан иборат жиноят таркиблари. Формал таркибли жиноятлар тамом бўлган деб баҳолаш учун жиноят қонуни билан белгиланган қилмишни амалга оширишнинг ўзи кифоя, бунда оқибатнинг юз бериши шарт эмас (масалан, ЖКнинг 139-моддаси – бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш). Download 250.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling