Маъруза-2 соат, Амалий-2 соат


Download 250.5 Kb.
bet10/16
Sana23.12.2022
Hajmi250.5 Kb.
#1046303
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
2 мавзу Жиноят ва жиноятчилик тушунчаси

Зарурий белгилар бу барча жиноят таркиблари учун хос бўлиб, уларсиз жиноят таркиби мавжуд бўлмайди. Зарурий белгининг йўқлиги ҳар қандай жиноят таркибининг мавжуд эмаслигини англатади. Уларга жиноят обект, ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик), қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги айб, шахснинг ақли расолиги ҳамда жиноят қонуни билан содир этилган қилмиш учун жавобгарликка тортиш ёшига етганлиги.
Факултатив белгилар бу айрим жиноят таркиблари учун хос бўлиб, уларга тажовуз предмети, ижтимоий хавфли оқибат, қилмиш ва оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноят содир этиш усули, вақти, жойи, шароити, қуроли ва воситаси, мотив ва мақсад, жиноят субектининг махсус белгиларидир. Факултатив белгилар қуйидагилар билан аҳамиятли:
1) агар қонун чиқарувчи факултатив белгини жиноят таркибига киритган бўлса, бу белги мазкур жиноят таркибининг зарурий белгиси ҳисобланади;
2) қонун чиқарувчи факултатив белгини квалификатсияга таъсир қилувчи, жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини орттирувчи этиб белгилаши мумкинлиги;
3) агар факултатив белги жиноят таркибига киритилмаган ҳамда квалификатсияга таъсир қилувчи хусусиятга эга бўлмаса, у жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олинади.
3. Жиноят таркиби турлари.
Жиноят таркиби қуйидаги асосларга кўра таснифланади:
1) ижтимоий хавфлилик даражасига кўра;
2) тузилиш хусусиятига кўра;
3) тасвирлаш усулига кўра.
Жиноят ҳуқуқида қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра жиноят таркиби уч турга бўлинади:
асосий;
имтиёзли (енгиллаштирувчи таркибли);
квалификатсияга таъсир этувчи (оғирлаштирувчи таркибли).

Асосий таркибли жиноят қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини орттириш ёки камайтириш белгиларисиз жиноят таркиби ҳисобланади.
Имтиёзли таркиб асосий таркиб белгиларидан ташқари асосий таркибли жиноят учун назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатга эга бўлган жиноят таркиби.

Download 250.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling