Ma’ruza №2 Замонавий ўқув-техник воситалари. Замонавий ахборот технологиялари ўқув техник воситалари: компьютер синфлари, мультимедиа проекторлар, электрон доска
Download 107.72 Kb.
|
2-ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электрон интерфаол доска турлари
Электрон интерфаол доска (Interactive whiteboard ) бу – таьлим беришнинг замонавий воситаси бўлиб, компютер ва проектордан иборат мажмуа таркибида ишлайди. Компютернинг ишчи столидаги тасвирлар проектор ёрдамида интерфаол доска юзасига туширилади. Бунда доска юзасига туширилган тасвирлар билан интерфаол усулда ишлаш мумкин, яьни компютернинг график интерфейсини сенсорли бошқариш, турли обьектларни яратиш, олдин яратилган обьектларни очиш, уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва ҳ.к. Киритилган барча ўзгартиришлар ва яратилган янги обьектларни, уларга келгусида қўшимча ишлов бериш учун компютер хотирасига ёзиб қўйиш ёки ташқи ахборот ташувчи воситаларга кўчириб олиш мумкин.
Электрон интерфаол доска (ЭИД) махсус электрон қалам (stilus, marker) орқали, шунингдек қўл бармоқлари билан ҳам бошқарилиши мумкин (бу интерфаол досканининг қайси технологиялардан фойдаланиб ишлаб чиқилганлигига боғлиқ бўлади). Бунда, интерфаол доска ва компютер ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилади, махсус қалам (stilus, marker) ёки қўл бармоқлари эса сичқонча каби ишлайди. ЭИД дарсларни янада қизиқарли ва кўргазмали тарзда ўтишга кенг имкониятлар яратади. Мазкур доска ёрдамида ўқитувчи интерфаол таьлим ресурсларни намойиш этиши, мустақил равишда дарс ишланмаларини тайёрлаши ва ўқувчиларни доска билан ишлашга фаол жалб этиш орқали дарсларни янада мазмунли ва қизиқарли ташкил этиши мумкин. Интерфаол доска ёрдамида бажарилаётган барча амаллар тегишли файлларда хотирага олиниши ва ўтилаётган дарсга тайёр электрон материал сифатида ўқувчиларга тарқатиб берилиши мумкин. Интерфаол доскаларнинг дастурий таьминоти ўқучиларни дарс жараёнига янада фаолроқ жалб этадиган ва янги мавзу бўйича билимларни тезроқ ўзлаштиришга ёрдам берадиган ноёб усулубий материалларни яратиш имониятини беради. Электрон интерфаол доска турлари ЭИДлар проекторнинг ўрнатилишига қараб тўғри проекцияли ва тескари проекцияли доскаларга ажратилади. Тўғри проекцияли ЭИДда проектор досканинг олди тарафида бўлади, тескари поекцияли ЭИДларда эса — досканинг орқа тарафида бўлади.Аксарият ЭИДлар – тўғри проекцияли доскалардир. Дарс жараёнида проектор нурлари ўқитувчи ва ўқувчиларга халақит бермасликлари учун, бундай ЭИДлар билан ишлашда, махсус мустахкамловчи воситалар ёрдамида бевосита доска олдига (тепасига) ўрнатиладиган ултрақисқафокусли проекторлардан фойдаланиш тавсия этилади. Уланиш усулига қараб ЭИДлар симли (фаол) ва симсиз (пассив) интерфаол доскаларга ажратилади. Фаол интерфаол доскалар компютер ва озуқа манбааларига симлар орқали уланади. Пассив интерфаол доскаларда эса хеч қандай симлар бўлмайди ва уларни озуқа манбааларига, компютерга ва пороекторга улаш талаб этилмайди. Ишлаш принципига кўра ЭИДлар “юмшоқ” ва “қаттиқ” электрон доскаларга ажратилади: — “юмшоқ” ЭИДларда махсус стилус ёки қўл бармоқлари ёрдамида ишлаш мумкин; — “қаттиқ” ЭИДлар эса фақатгина электрон стилуслар ёрдамида ишлайди. Ишлаб чиқариш (тайёрланиш) технолгияларига кўра ЭИДлар қуйидаги турларга ажратилади: сенсорли, ултратовушли, инфрақизил, электромагнитли, микронуқтали. Download 107.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling