Ma’ruza №2 Замонавий ўқув-техник воситалари. Замонавий ахборот технологиялари ўқув техник воситалари: компьютер синфлари, мультимедиа проекторлар, электрон доска
Download 107.72 Kb.
|
2-ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Интерфаол қурилмалар
- Интерфаол дисплейлар
Микронуқтали интерфаол доскалар
Бундай интерфаол доска юзасига махсус тарзда, микронуқталардан таркиб топган, кўзга кўринмас координатали тўр туширилган. Айнан мазкур микронуқталарнинг ўзаро жойлашиши электрон стилусга ўрнатилган инфрақизил датчик томонидан ноёб координата сифатида қабул қилинади. Микронуқтали технология асосида ишлаб чиқилган бундай электрон интерфаол доскалар компютерга ёки тармоққа уланишни талаб этмайди. Барча маьлумотлар интерфаол доска таркибига кирувчи электрон стилусга жойлаштирилган Bluetooth-ўзатгич ёрдамида компютерга узатилади ва уларга тегишли ишлов берилади. Интерфаол досканинг қаттиқ мустаҳкам юзаси ва унда электроника ускуналарининг мавжуд эмаслиги ушбу доскани ҳақиқатдан ҳам жуда чидамли (антивандал) қилади. Сенсорли, электромагнитультратовушли ва инфрақизил технологиялар асосида яратилган интерфаол даскалар компютерга ва озуқа манбааларига электр симлари орқали уланади. Электромагнитли ва микронуқтали технологиялар асосида яратилган электрон интерфаол доскаларда фақат махсус stilusлар билан ишлаш мумкин. Сенсорли, ултратовушли ва инфрақизил технологиялар асосида яратилган интерфаол даскаларда эса махсус стилус билан бир қаторда бошқа предметлар, масалан қўл бармоқлари билан ҳам ишлаш имкониятлари мавжуд. Интерфаол қурилмалар Интерфаол қурилмалар шундай ускунаки, улар ёрдамида хохлаган доскани ёки бошқа текис юзани интерфаол проекцион экранга айлантириш мумкин. Бунинг учун мазкур қурилмани доска четига мустаҳкамлаб компютер ва проекторни ишга тушириш зарур бўлади. Интерфаол дисплейлар Интерфаол LCD-дисплейлар ўзида суюқкристалли панел ва ахборотларни киритиш қурилмасини мужассам этган бўлиб, бутун жараённи максимал тезкор бошқариш учун яратилган. Бунда сичқончани уламасдан, қўл бармоқлари ёрдамида курсорни бошқариш ва файллар ёки операцион тизим билан хохлаган амалларни бажариш мумкин. Уларнинг ишлаш принципи оптик-сенсорли технологияга асосланган. Интерфаол LCD-дисплей бурчакларида жойлашган инфрақизил датчиклар ва махсус камералар экран юзасига келтирилаётган бармоқ ёки бошқа предметнинг таьсир этиш нуқтаси координаталарини аниқлайди ва унга мос равишда курсор харакатини мувофиқлаштиради. Интерфаол дисплейларнинг турли моделлари бир вақтнинг ўзида 2 тадан 10 тагача бўлган таьсир нуқталарини аниқлашлиги ва қабул қилинган ахборотларга тегишли равишда ишлов беришлиги мумкин. Бунинг ҳисобига фойдаланувчи нафақат курсорни бошқариш, балки, бир вақтнинг ўзида бирнеча бармоқларини ишга солиб обьект устида айрим амалларни ҳам бажариш имкониятини қўлга киритади. Масалан, бармоқларни экран устида бир бирига яқинлаштириб тасвирнинг ўлчамини кичрайтириш, ёки аксинча – катталаштириш ва бошқа турли амалларни бажариш мумкин. Download 107.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling