Маъруза 5 5-мавзу. Оддий ва консол балкаларда зўРИҚишларнинг таъсир чизиқлари


Оддий балка ва консол балкаларда таъсир чизиқлар қуриш


Download 2.65 Mb.
bet2/5
Sana18.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1784071
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ma`ruza № 5 Microsoft Word

2. Оддий балка ва консол балкаларда таъсир чизиқлар қуриш.
Оддий балкаларда зўриқишларнинг таъсир чизиқларини қуриш Агар балкага ҳаракатланувчи кучлар системаси қўйилган бўлса, уни аввало битта ҳаракатланувчи бирлик куч (Р=1) таъсирига ҳисобланади. Оддий балканинг таянч реакциялари ва ихтиёрий кесимидаги эгувчи момент ва кўндаланг куч зўриқишлари ҳаракатланувчи бирлик кучнинг вазиятига боғлиқ бўлиб, бу зўриқишларнинг (4.1) аналитик ифодаси олинади:
RА = f1(x); RВ = f1(x); Мх = f3(x); Qx = f4(x). (4.2)
Таъсир чизиғини чизиш учун бирлик куч Р=1 балка бўйлаб маълум нуқталарга кетма-кет қўйилиб, бизни қизиқтираётган миқдорнинг ўзгариши қонунини ифодаловчи функция (4.2) аниқланади. Сўнгра бу функциянинг графиги чизилади.
А. Оддий балка таянч реакцияларининг таъсир чизиғини қуриш
RA таянч реакциясининг таъсир чизиғини қуриш. Бунинг учун балка устида ҳаракатланувчи бирлик юкни (Р=1) чап таянчдан х масофада жойлаштирамиз ва статика мувозанат тенгламасини тузамиз (4.1-расм, а):

Бу ифода RА таянч реакцияси таъсир чизиғи тенгламаси дейилади. Демак, бирлик куч (Р 1) балка бўйлаб ҳаракатланса, RА таянч реакциясининг таъсир чизиғи тўғри чизиқ қонуни бўйича ўзгарар экан.
Таянч реакцияси RА нинг таъсир чизиғини қуриш учун (4.3) тенгламадаги ўзгарувчи x га 0  x  ℓ оралиқда қийматлар берамиз.
x  0 бўлса RА = 1;
х  ℓ бўлса RА = 0 бўлади.
Бу қийматларга асосан RА нинг таъсир чизиғини ифодаловчи графикни чизамиз (4.1-расм, б). Уни қисқача (RА т.ч.) деб белгилаймиз.
RВ таянч реакциясининг таъсир чизиғини қуриш. Бунинг учун балка устида ҳаракатланувчи бирлик юкни (Р  1) чап таянчдан x масофада жойлаштирамиз ва статика мувозанат тенгламасини тузамиз (4.1-расм, а).

Бу тенглик RВ таянч реакциясининг таъсир чизиғи тенгламасидир, бунда 0  x  ℓ , бўлиб x  0 бўлса RВ = 1; х  ℓ бўлса RВ = 0 бўлади (4.1-расм, в).
(4.3) ва (4.4) ифодаларга кўра, RА ва RВ таянч реакциялари таъсир чизиқларининг ординаталари мусбат ишорали бўлиб, ўлчамсиз миқдорлардан иборатдир.
Демак, қурилган ҳар бир таъсир чизиқ фақат таъсир чизиғи қурилган зўриқишнинг P  1 кучнинг ҳолатига қараб ўзгаришини ифодаловчи графикдир. Масалан, RА таъсир чизиғи фақат RА таянч реакциясини P  1 кучнинг ҳолатига қараб ўзгаришини кўрсатади. Бу ердан ҳаракатдаги ташқи юкнинг қандай ҳолатида RА таянч реакцияси максимал қийматга эга бўлишини аниқлаш мумкин.



Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling