Маъруза 5 5-мавзу. Оддий ва консол балкаларда зўРИҚишларнинг таъсир чизиқлари
Б. Оддий балканинг ихтиёрий кесимида кўндаланг куч Q таъсир чизиғини қуриш
Download 2.65 Mb.
|
Ma`ruza № 5 Microsoft Word
Б. Оддий балканинг ихтиёрий кесимида кўндаланг куч Q таъсир чизиғини қуриш
Балканинг берилган ихтиёрий С кесимидаги кесувчи куч QС нинг таъсир чизиғини қуриш учун Р=1 кучнинг икки ҳолатини текшириш керак (4.2-расм, а). 1-ҳолат. Бирлик куч (Р=1) С кесимдан чап томонда ҳаракат қилади, яъни 0 x а . Балка ўнг томонининг мувозанатини кўриб, Qс ни аниқлаймиз: Демак, чизиқ ординаталари балканинг В таянч реакцияси таъсир чизиғининг тескари ишора билан олинган чап таянчдан С кесимгача бўлган ординаталар қийматига тенг бўлар экан. 2-ҳолат. Бирлик куч С кесимдан ўнг томонда ҳаракат қилсин. Унда а x ℓ , (4.2-расм, б). Балка чап қисмининг мувозанатини текширамиз: чизиқ ординаталари эса А таянч реакцияси таъсир чизиғининг С кесимдан балканинг охиригача бўлган қисмига мос тушади. (4.5) ва (4.6) га асосан: чап ва унг чизиқларни чизамиз. ва унг чизиқлар бир-бирига параллел бўлади. Чап чизиқ балканинг чап таянчидан С кесимгача, ўнг чизиқ эса С кесимдан ўнг RА таянчгача QС нинг ўзгаришини ифодалайди. (4.2-расм, в даги штрих чизиқ). Балканинг зўриқишлари ноль бўлган ўқига саноқ чизиғи дейилади. Шундай қилиб, балканинг ихтиёрий С кесимидаги кўндаланг куч QC таъсир чизиғини қуриш учун саноқ чизиғига чап таянч остида бирлик мусбат ординатани ўлчаб қўйиб, уни ўнг таянч саноқ чизиғининг ноль нуқтаси билан туташтирамиз, сўнгра саноқ чизиғига ўнг таянч остига бирлик манфий ординатани ўлчаб қўйиб, уни чап таянч остидаги ноль нуқтаси билан туташтирамиз. Нати-жада бир-бирига параллел бўлган чап ва ўнг тўғри чизиқларни ҳосил қиламиз. Чап тўғри чизиқ чап таянчдан С кесимгача, ўнг тўғри чизиқ эса С кесимдан ўнг таянчгача бўлган оралиқларда QC нинг ўзгаришини ифодалайди (4.2-расм, в). Кўндаланг кучнинг таъсир чизиқлари таянч реакцияларининг таъсир чизиқлари каби ўлчамсиз бўлади. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling