Маъруза 5 5-мавзу. Оддий ва консол балкаларда зўРИҚишларнинг таъсир чизиқлари
В. Оддий балканинг ихтиёрий кесимида эгувчи момент М таъсир чизиғини қуриш
Download 2.65 Mb.
|
Ma`ruza № 5 Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Консол балканинг зўриқишларини таъсир чизиқларини қуриш
В. Оддий балканинг ихтиёрий кесимида эгувчи момент М таъсир чизиғини қуриш
Балканинг С кесимида ҳосил бўладиган эгувчи моментнинг таъсир чизиғини қуриш учун ҳам бирлик кучнинг икки ҳолатини текширамиз. (4.2-расм, а, б). 1-ҳолат Р=1 куч С кесимдан чап томонда ҳаракатлансин ( 0 x а ) деб фараз қилиб, чап Мс эгувчи момент тенгламасини балканинг ўнг томони мувозанатига асосан ёзамиз: Бу тенглама чап чизиқ тенгламаси бўлиб, уни чизиш учун саноқ чизиғида В таянч остига в га тенг ўзгармас ордината қўйиб, А таянч остидаги нол ордината билан бирлаштирамиз. 2-ҳолат. Р=1 куч С кесимдан ўнг томонда (а x ℓ) ҳаракат қилади деб, унг ни аниқлаймиз. Балка чап томонининг мувозанатини текширамиз: Демак, унг чизиқ, RА таянч реакцияси таъсир чизиғи ординаталарини ўзгармас а га кўпайтириб чизилганига тўғри келади. Бу чизиқ ўнг чизиқ бўлади ва (4.8) ўнг чизиқ тенгламаси дейилади. Доимо чап ва ўнг чизиқлар кесимдан туширилган ордината чизиғи устида кесишади (4.2-расм, г). Эгувчи момент таъсир чизиғининг ординаталари узунлик ўлчамида, яъни метр (м) да ўлчанади. Консол балканинг зўриқишларини таъсир чизиқларини қуриш Консол балканинг вертикал таянч реакцияси RА таъсир чизиғини қуриш учун у ўқига проекция оламиз. Демак, Р 1 кучнинг ҳар қандай ҳолатида RА = 1. (4.3-расм, б). Консол балка ихтиёрий с кесимидаги эгувчи момент Мс таъсир чизиғини қуриш учун Р 1 куч икки ҳолатини қараймиз. 1-ҳолат. Р 1 кесимдан чап томонда ҳаракатлансин: а x ℓ = 0. 2-ҳолат. Р 1 кесимдан ўнг томонда ҳаракатлансин: 0 x а Демак, консолнинг ихтиёрий С кесимидаги эгувчи момент Мс таъсир чизиғини қуриш учун, консол учидан С кесимгача бўлган масофани ўлчаб, саноқ чизиғида консол учига манфий ордината қилиб саноқ қўйиб, уни кесим тагидаги ноль нуқтаси билан бирлаштириш керак.(4.3-расм, в) . Агарда С кесимни А таянчда деб қарасак, у ҳолда МА таянч реакциянинг таъсир чизиғи ҳосил бўлади (4.3-расм, г). Консол балка ихтиёрий с кесимидаги кўндаланг куч Qс таъсир чизиғини қуриш учун ҳам Р 1 куч икки ҳолати қаралади. 1-ҳолат. Р 1 куч кесимдан ўнг томондаги ҳаракатини қараймиз: 0 x а = 1 2-ҳолат. Р 1 куч кесимдан чап томонда ҳаракатлансин а x в. = 0 Qс нинг таъсир чизиғи 4.3-расм д да кўрсатилган Демак, ўнг консолли балка ихтиёрий С кесимидаги кўндаланг куч Qс нинг таъсир чизиғини қуриш учун консол учидан кесимгача бўлган масофага бирлик мусбат ординатани жойлаштирамиз. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling