Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)
Тайёр маҳсулотни етказиб бериш
Сифатни таъминловчи тизимнинг ушбу элементи нафақат ишлаб чиқарилган маҳсулотни тўғри сақлашни талаб этади, балки маҳсулотни сақлаш учун бир қатор тадбирларни ишлаб чиқишни тақазо этади: - маҳсулони сифатли сақланишини таъминлайди ва маҳсулотни атроф муҳитини ифлослантиришини олдини олади; - узвий назоратни таъминловчи ва истъемолчига керак бўладиган маълумотни сақловчи ѐрлиқлашни; - маҳсулотни сақлаш ва ташиш бўйича устки ѐрлиқлашни. Ишлаб чиқарувчининг асосий мақсади – бу маҳсулот сифатини тўлиқ кафолатлайдиган жиҳоз ва сақлаш шароитини яратиб беришдан иборатдир. Сифатни қайд этиш тизими Маҳсулот сифатини қайд этиш бу корхонада юритилаѐтган ҳужжатлар тизимининг бир қисми бўлиб, у халқаро меѐрий ҳужжатларда алохида қисм қилиб ажратилган. Ишлаб чиқариш корхонасининг қайд этиш ҳужжатлари – бланк шаклида бўлади ва уларда сифат кўрсаткичлари қайд этилади. Бланк шаклидаги ҳужжатларни жорий этиш яъни тузиш, тасдиқлаш, уларни юритиш ва сақлаш корхона ҳужжатлар тизимига монанд бўлиши керак. Ишлаш вақти мобайнида бланклар компютер ѐрдамида ѐки қўлда ѐзилиб, тўлдирилади. Тўлдирилган бланк ходимлар томонидан имзоланади- ҳужжат расмийлаштирилади. Асосан маҳсулот сифатига жавоб берувчи ходим тасдиқлаган натижалар бўйича кейинчалик маҳсулотни ишлаб чиқариш жараѐнида қолади ѐки чиқариб ташланади. Корхонанинг рўйхатга олиш ҳужжатлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: - корхонага кириб келган барча маҳсулотларни қайд этиш бланклари, таҳлил натижалари билан бирга; - асбоб-ускуналар ва жараѐнларни валидациялаш баѐнномалари; - ишлаб-чиқариш ѐзувлари; - ишлаб чиқариш жараѐни мобайнида ўтказилган тест натижалари; - рекламацияларни қайд этиш дафтари; - ички назорат (аудит) натижалари; - корхона ҳужжатларини қайд этиш бланклари; - сифат масалалари бўйича умумий мажлис баѐнномалари; - сифат масалалари бўйича корхона рахбарларининг навбатдаги мажлис баѐнномалари. Сифатни назорат қилиш тизими бир бутун организмдек ривожлантирилади ва такомиллаштирилиб борилади, бу секин – аста бутун корхона ишини ушбу тизимга бўйсунишини таъминлайди. Бу ҳам назоратга олинувчи жараѐн бўлиб, ушбу жараѐнни амалга ошириш учун маълум ҳаракатларни режалаштириш, янги маблағларни жалб этиш, ишлаб чиқариш усуларини такомиллаштириш ва бу билан маҳсулот сифатини янада ошириш имконини беради. Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling