Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Ҳужжатлар тузилиши 
Ҳужжатлар тузилиши - бу сифатни таъминлашдаги асосий пойдевор 
ҳисобланади. Сифатни таъминловчи ҳужжатлар тизимини шаклантиришда 
биринчи навбатда ушбу ҳужжатларни ишлаб чиқиб жорий этадиган масъул 


ходимни белгилаш, шунингдек сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг 
кафолатлайдиган ҳужжатлар мажмуасини шакллантириш ва ушбу ҳужжатлар 
ижросини таъминлайдиган тизимни тузиш лозим.
Сифат учун ҳужжатлар тизими ижросини таъминлаш учун корхонада 
ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига масъул ходимни тайинлаш 
мақсадга муофиқ. Умуман корхонада юритиладиган ҳужжатлар уч хил 
тоифага бўлинади. 
1- бошқарув ҳужжатлари – корхона сиѐсати ва ҳар бир масалада 
сифатни таъминловчи ҳужжатлар; 
2- махсус ва ишчи йўриқномалар ишлаб чиқариш жараѐнини 
тасвирловчи ѐки назорат унумлари келтирилган ҳужжатлар; 
3- жараѐн ҳужжатлари – ушбу ҳужжатлар туркумига турли ҳисоботлар 
ва баѐнномаларни (протоколлар) киритиш мумкин. Ушбу ҳужжатлар ва 
бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилади.
Қўшимча тарзда тузиладиган ҳужжатларга, олиб борилган изланишлар 
ва ахборот материалларини киритиш мумкин.
Ҳужжатлар билан ишлаш жараѐнини енгиллаштириш учун ҳар бир 
ҳужжатга номидан ташқари махсус код берилади ва ушбу рақам унинг қайд 
этиладиган шахсий рақамига айланади. Ҳужжатларни шу тарзда юритиш 
керакки - ҳужжат шакллантирилиб, архивга берилгунича унинг тарихи, яъни 
ким томонидан ва қачон тузилган, ким тасдиқлаган ва қайси ҳужжат асосида 
иш юритиш амалга оширилганлигини аниқлаш мумкин бўлсин. Бундан аввал 
тузилган бошқа ҳужжатлар тўғрисида ҳам етарли маълумотга эга бўлинса, 
қайд этиш кодларини ****ташкил этишда бу алоҳида муаммо чақирмайди.
Ҳужжатларни юритиш масалалари аниқ регламентга солинган бўлиши 
керак. Бунда алохида эътибор ҳужжатларни юритишдаги ҳар бир босқичда 
масъуллар шахсини белгилашга қаратилади. Жумладан, янги ҳужжатлар 
ишлаб чиқиш тартиби ва уни тасдиқланиши, хозирги вақтда юритилаѐтган 
асосий ҳужжатга ўзгаришлар киритиш, уни корхонада юритилаѐтган 


ҳужжатлар тизимига киритиш, эски ҳужжатларни архивга жўнатиш каби 
масалалар алоҳида ҳужжатда – йўриқномада кўрсатилади. 
Корхонада юритилаѐтган ҳужжатлар тизимини такомиллаштириш 
мавжуд ҳужжатларни ташқи меъѐрий ҳужжатларга мос келиши назорат 
қилиниб борилади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling