Сифатни таъминлаш учун амалга ошириладиган ишлар ва ваколатлар
тақсимланганидан сўнг, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнини аниқ
ижро этадиган ходимлар зиммасига юклатилади.
Ҳар бир ишга қабул қилинадиган ходим лавозим йўриқномаси
билан
танишиши ва ўз розилигини тасдиқлаши керак. Лавозим эгаси бўлган ходим
ўз мажбуриятлари, вазифалари ва ваколатларини билмаслиги мумкин эмас.
Корхона мавжуд юридик қонун-қоидаларни ҳисобга олиб, юз
бериши
мумкин бўлган кўнгилсиз воқеалар ва масъулиятсизликни олдини олиши
лозим.
Кўпинча штатида кўп сонли ишчилар бўлган
корхоналар ташкилий
чизма ва лавозим йўриқномаларини тузишда, айниқса, сифатни таъминлаш
тизими талабларини ҳисобга олиб тузиладиган ҳужжатларни
тузишда
қийналишади. Бу вазиятда бир ходим якка тартибда бир-нечта вазифани
бажаришига тўғри келади. Вазиятдан осон чиқиб кетиш учун:
- биринчи
навбатда маҳсулот сифатига бевосита таълуқли вазифаларни аниқлаш лозим,
кейинги босқичда аниқ бир шахс, масалан ҳужжатлар бўлими бошлиғи,
логистика ва маркетинг бўлимини ҳам бошқариши мумкин ва хоказо. Бироқ
мавжуд халқаро ва маҳаллий меъѐрий ҳужжатларга асосланган ҳолда иш
юритилса – бунда ишлаб чиқариш ва сифат назорати бўлимларини бир ходим
бошқара ололмаслиги амалда таъкидланган.
Do'stlaringiz bilan baham: