Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Хом ашё етказиб берувчилар билан ишлаш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Хом ашё етказиб берувчилар билан ишлаш 
Корхонада турли мақсадлар учун сотиб олинадиган маҳсулотлар ва 
буюртма хизматлар учун аниқ талаблар белгиланади. Хом ашѐ етказиб 
берувчилар билан ишлашнинг муқобил тизими йўлга қўйилишига эътибор 
қаратилса, ушбу тизим керакли сифат даражасидаги хом ашѐ, материаллар ва 
хизматлар билан таъмнланишига олиб келади. 
Контракт бўйича ишларни амалга ошириш 
Сифатни таъминлаш тамойиллари сифатли ишлаш ва натижани талаб 
этади, бунда корхона буюртмаси – ижрочи ролида бўлиши мумкин. Бу 
жараѐн фақатгина контракт, шартнома ѐки буюртма расмийлаштирилганда 
кучга кираган ва бу тегишли ҳужжатда барча томонларнинг мажбурият ва 
ҳуқуқлари келтириланади. Бунда буюртмачининг барча хом ашѐ ѐки 
кўрсатиладиган хизматларга қўйган талаблари келтириланади. Ҳужжатни 
таъминотчи ижрочига бериши лозим. Буюртмага тузиладиган шартнома 
фақат барча масалалар ҳал бўлганидагина имзоланиши мумкин. Бунда оғзаки 
ва ҳужжатдаги расмий келишувлар бир бирига мос бўлиши шарт. Шартнома 
шартларини бажариш учун ижрочи ўз хом ашѐ заҳирасини тўлиқ кўздан 
кечириб, чамалайди ва келишувга мослигига иқрор бўлиши керак. 
Буюртмачи эса ижрочи заҳирасини аудити вақтида қўйилган талабларга мос 
келишига эътиборни қаратиши керак бўлади. 
Рекламация ѐки бошқа муаммолар пайдо бўлганида жавобгарлик тўла 
буюртмачи зиммасига тушади. Шу сабабли буюртмачи ижрочи томонидан 
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот сифатини текшириб олишни тўғри ташкил 
этган бўлиши лозим. 
Корхонада ички аудитни (ўз-ўзини тафтиш қилиш) ўтказиш 


Корхонада ички аудитни ўтказиш қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: 
- корхона фаолияти ички ва ташқи меѐърий ҳужжатларга мос келишини; 
- сифат 
назорати тизими ва унинг таркибий қисмларининг 
самарадорлигини аниқлашни; 
- келишувчиликлар ва уларга амал қилишдаги фаолиятни текшириш. 
Корхонада ички аудитни ўтказиш учун масъул ходим тайинланади. 
Ушбу ходим вазифаларига аудит ўтказиш режаси, тартиби ва ушбу жараѐнни 
рўйҳатга олиш ва ҳужжатлаштириш кабилар киради. 
Аудит режасини тузиш ташкилий схемадан келиб чиқиб, бир йилда 
барча корхона бўлимлари ички назоратдан ўтишини режалаштирилади ва 
бунда сифат назорати тизимининг барча элементлари ҳисобга олинган 
бўлади. 
Ички назорат вақтида бўлимда учраган носозликларни бартараф этиш 
учун бўлим бошлиғи уларни тузатиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиши ва 
аудиторлар билан келишиши лозим. Аудит учун масъул ходим ваколатига 
белгиланган тадбирларни бажарилиши ва уларни самарадорлигини аниқлаш 
каби вазифалар киради. Аудит вақтида аниқланган барча носозликлар 
тугатилганидан сўнг аудит якунланган ҳисобланади. 
Ички аудитлар сифатни таъминлаш тизимининг муҳим элементлари 
ҳисобланиб, уларга фақат расмий ѐндошилмай, балки улар корхона 
фаолиятига фойда келтириши назарга олинади. Бунинг учун корхонада 
ишонч муҳити яратилиши, ҳар бир ходим ѐки бўлим ўз хатосини яширишга 
интилмасдан, балки муаммоларини бартараф этишга интилиши талаб 
этилади. 
Аудит кўрсатган заиф томонларини кучли назоратга олиш керак. Бу эса 
сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини олдини олади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling