Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Ходимлар жавобгарлиги ва ваколатлари


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Ходимлар жавобгарлиги ва ваколатлари 
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини таъминлашда ишчи 
ходимларнинг жавобгарлиги, ваколати ва бир-бири билан иш юзасидан 
мулоқотга киришиши аниқ бўлиши, корхонадаги ходимлар ваколати ва 
жавобгарлиги ташкилий чизма (схема) ва ходимларнинг лавозим 
йўриқномалари асосида белгиланган ва ҳужжат орқали тасдиқланган бўлиши 
керак. 
Корхонанинг ташкилий чизмаси (схемаси) ни қандай тушуниш лозим? 
Сифатни таъминлаш тамоилларини аниқлаш учун ишлаб чиқаришда 
қайси фаолият маҳсулот сифатига бевосита таълуқлигини аниқлаш керак. 
Албатта, бу дастлаб – умумий раҳбарият (директор) маҳсулот сифатига 
жавоб берувчи шахс; ишлаб чиқариш бўлими ѐки бўлимлари ва омборхона, 
сифат назорати бўлимлари, ҳужжатларни юритиш бўлими, савдо бўлими – 
хом ашѐ ва материалларни ҳамда асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 
меъѐрий бўлим, тайѐр маҳсулотни сотувга чиқаришга масъул – логистика 
бўлими – инженерлик хизмати – инженерлик ва асбоб – ускуналарни ўлчов – 
назорати учун масъул бўлим, маркетинг бўлими – исъемолчи билан ишлаш 
бўлими. Бу рўйҳатни янада давом эттириш мумкин. Масалан, илмий – ишлаб 
чиқариш корхонаси бўлса, унда албатта илмий текшириш бўлимлари бўлади 
ва ҳоказо. Корхона раҳбарияти албатта ҳар бир бўлимлардан қай бири ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот сифатига кўпроқ таъсир кўрсатишини билади ва шу 


сабабли ўзи ташкилий чизманинг таркибини (элементларини) белгилайди. 
Чизмада бўлимларни бир-бири билан боғланиши ва уларни бир-бирига 
бўйсиниши кўрсатилиши керак. 
Кейинги босқич - бошқарув бўлимлари бошлиқлари учун лавозим 
йўриқномасини тузиш ва тасдиқлашдир. Лавозим йўриқномаларини тузишда 
ҳар бир раҳбарнинг етарли ваколатлар билан таъминланганлигига эътибор 
бериш керак. Масалан, 1-жадвалда ишлаб чиқаришга жавобгар шахс 
мажбуриятларининг энг минимал рўйҳати келтирилган. Агар ходим ушбу 
рўйҳатда келтирилган вазифаларга кўра кўпроқ ваколатга эга бўлса, унда 
рўйҳат тўлдирилиши лозим. 
Айрим холларда лавозим йўриқномасига тўлиқ амал қилиш – корхонада 
сифатсиз муҳсулот ишлаб чиқрилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундай 
ҳолатларда корхона раҳбарияти ушбу масалага ечим топиши зарур ва бунда 
бўлим бошлиғи ваколатига путур етмаслиги керак. 
1-жадвал 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling