Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Тузатувчи ва огохлантирувчи ҳаракатлар


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Тузатувчи ва огохлантирувчи ҳаракатлар 
Корхонанинг тайѐр маҳсулот сифатини талаб даражасига мос 
келмаслиги холатлари, ѐки сифат назорати тизимининг носозликларини 
бартараф этиш бўйича бажарган ишлари тузатувчи (коррекция) ишлари 
қаторига киради. Талабга мос келмаслик холатлари ишлаб чиқарувчи 
томонидан сифат назоарти вақтида ѐки технологик босқичига ѐки ички аудит 
вақтида аниқланиши мумкин. Маҳсулотни талабга жавоб бермаслиги 
рекламация кўринишда истъемолчилар ѐки назорат органлардан келиши ҳам 
мумкин. 
Ишлаб 
чиқарувчи 
барча 
носозликларни 
ҳисобга 
олинишини 
таъминлаши, ўрганиши, тузатувчи тадбирларни ишлаб чиқиши ва уларни 
амалга ошириши керак. 
Сифатли тузатувчи тадбирлар ўтказилиши билан маҳсулотнинг талабга 
мос келмаслиги тузатилди деб ҳисобланиши мумкин. Ушбу тузатиш 
тадбирлари корхона ҳужжатларида қайд этилади. Талабга жавоб бермайдиган 
маҳсулот аниқланиши ва жараѐндан чиқарилиши учун қарор қабул қилиш 
ваколати кимга берилиши кераклиги аниқланиши лозим. 
Ишлаб чиқарувчи унга келиб тушган барча рекламацияларни рўйҳатга 
олиши зарур. Ҳар бир рекламация бўйича текширув ўтказилиши керак. 
Рекламация билан тўғри ишлаш учун рекламацияларни қайд қилиш тизими 
ва рекламациялар бўйича мутасадди ходим белгиланиши керак. Рекламация 
иши ўрганилиб, сабаблари аниқланиб, истъемолчига носозлик тўғрисида 
батафсил ҳисобот берилгандан кейин носозлик тугатилди деб ҳисобланади. 
Тузатиш ишлари аниқланган носозликка тўла мос бўлиши ва уларнинг 
оқибатлари жиддий олдини олиши керак. Агар талабга жавоб бермайдиган 
маҳсулот истъемолчилар ва артоф муҳитга зарар етказиши аниқланса ѐки 
сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона обрўйига путур етказадиган 


бўлса, ишлаб чиқарувчи маҳсулотни савдодан қайта чиқариб олиши мумкин. 
Сифатсиз маҳсулотни сотувдан чиқариб олиш ва буни амалга ошириш чора-
тадбирлари ишлаб чиқилади. 
Огоҳлантирувчи ҳаракатларнинг асосий мақсади – бу ишлаб чиқариш 
жараѐнида рекламация ва “Сифатга” мос келмаслик ҳолатларини юзага 
келишга йўл қўймасликдир. Фақатгина огоҳлантирувчи ҳаракатлар 
орқалигина маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐни тўғрисида тўлиқ маълумотлар 
тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин. Бундан ташқари ишлаб чиқаришда 
мавжуд муаммоларни аниқлашда ҳам огоҳлантирувчи ҳаркатларнинг 
таҳлили ѐрдам беради. 
Маҳсулот сифатига таълуқли огоҳлантирувчи ҳаракатлар ва ишлаб 
чиқариш жараѐни мухокама этиладиган масалалар сифат масалалари бўйича 
раҳбарларнинг умумий мажлисида кўриб чиқилиши лозим ва бу масала 
бўйича масъул шахс маҳсулот сифатига жавобгар ходим сифатида маълумот 
беради. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling