жараѐнида асбоб – ускуналар учун доимий кўрик
ва кичик таъмирлаш режаси
ишлаб чиқилади.
Фойдаланиладиган асбоб – ускуна учун ишлаб чиқарувчи ҳужжатлари
асосида ишлатилиш бўйича йўриқнома тузилади. Бундан ташқари, мутасадди
корхона мунтазам критик асбоб – ускуналарнинг тўғри ишлаши бўйича
метрологик тавсиф ўтказиб боради.
Ўлчов ускуналарини ишлатувчилар томонидан мунтазам калибровка
қилиш ва буни ишлаш жараѐнида ҳам амалга ошириш мумкин. Асбоб –
ускуналарни кўрик – ўлчовдан ўтказиш ѐки
таъмирлаш каби ишлар
корхонанинг умумий ҳужжатларида кўрсатилиши керак.
Мақсадга мувофиқ бўлмаган маҳсулот билан ишлаш
Корхонада талабга жавоб бермайдиган хом ашѐ ва тайѐр маҳсулот билан
ишлашни олдини оладиган тизим барпо этилган ва ҳужжат билан
тасдиқланган бўлиши керак. Ушбу тизим мақсадга мувофиқ бўлмаган ишлаб
чиқариш жараѐн компонентларини аниқлаш тартиби ва ундан сақланишни
белгилаши лозим.
Кейинги тадбирлар ишлаб чиқариш корхонаси сиѐсатига боғлиқ бўлиб,
унда ишлаб чиқаришдаги сифат даражасига жавоб бермайдиган ҳар бир
компонент ва тайѐр маҳсулотни талабга мос эмаслиги сабаблари аниқланиб
қуйидагиларни амалга ошириш керак:
- талабга жавоб берадиган қилиб қайта ишлаш;
- мантиқий асосномага мувофиқ кейинчалик қўллаш;
- ишлатиш мақсадини ўзгартириш;
- йўқ қилиш.
Агар корхона сиѐсатига кўра мақсадга мувофиқ бўлмаган хом ашѐ,
компонент ѐки маҳсулот қайта ишланиб ва маълум доирада талаб даражасида
истъемолчига
етказилса, бундан истъемолчи огоҳ топиши ва рози бўлиши
керак.
Корхонанинг мақсадга мувофиқ бўлмаган хом ашѐ, ишлаб чиқариш
компоненти ѐки талаб даражасида бўлмаган маҳсулотлар учун қабул
қилинган қарорлари ва ваколатлари аниқ бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: