Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Сифатни таъминлаш учун масъул шахс –МШ (уполномоченное лицо-


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Сифатни таъминлаш учун масъул шахс –МШ (уполномоченное лицо-
УЛ) 
Маҳсулотнинг сифати бўйича масъул ходимни корхона раҳбарияти 
тайинлайди. Сифат бўйича масъул шахснинг вазифаларига қуйидагилар 
киради: 
- корхонада ишлаб чиқариш сифатини таъминловчи тизимни ташкил 
этишда стандарт талабларига риоя қилинишини таъминлаш; 
- корхонанинг ички ҳужжатларида қайд этилган ишлаб чиқариш 
сифатини таъминловчи тизим талабларига риоя қилиш; 


- маҳсулот, жараѐни ѐки “Ишлаб чиқариш сифатини таъминловчи 
тизим” ни амалда бажарилмаслиги мумкинлиги аниқланганда рўй берган 
нохуш холатларни тузатиш чора-тадбирларини амалга оширилишини назорат 
қилиши; 
- маҳсулот сифатини таъминлаш учун огохлантирувчи ҳаракатларни 
режалаштириш; 
- корхонанинг ишлаб чиқариш сифатини таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш ва яхшилаш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқиш; 
- сифатни таъминлаш бўйича раҳбарият мажлисини йиғиш ва ўтказиш.
Бундан ташқари, кўрсатилган вазифаларига қўшимча тарзда сифат учун 
масъул ходим бошқа сифат назоратини белгиловчи тадбирларга ҳам 
жавобгар бўлиши мумкин, масалан, ички аудитни ўтказиш, ишчиларни 
ўргатиш ва эътирозларга жавоб бериш ва х.к. 
Сифат учун масъул шахс вазифасини сифат назорати бўлим бошлиғи 
бажариши мумкин. Бироқ иш хажмини хисобга олиб айниқса ишлаб чиқариш 
сифатини таъминловчи тизимни жорий этиш жараѐнида бу лавозимни 
бажариш учун асосий штатдаги алоҳида ходимни тавсия этиш керак ва унинг 
асосий вазифаси маҳсулот сифатини таъминлаш бўлади. 
Сифат бўйича умумий мажлис ўтказиш сифат учун масъул ходимнинг 
асосий вазифаларидан барига киради. 
Сифат масалалари бўйича умумий мажлис йилига бир марта ѐки сифатга 
масъул ходим ташаббуси билан бир йилда бир неча марта ўтказиши мумкин. 
Ушбу мажлисларда биринчи навбатда маҳсулот сифатига истъемолчилар 
томонидан келган эътирозлар, сифатни яхшилаш режалари, ички аудит 
ўтказиш натижалари (ички тафтиш) ва сифатни таъминловчи тизимни ишлаш 
самарадорлиги ва бошқа сифатга таълуқли масалалар кўрилади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling