Буйруқ № 2022 йил. Тошкент шаҳри. «Корхонада ёнғин хавфсизлигини


Download 57.97 Kb.
bet1/7
Sana17.06.2023
Hajmi57.97 Kb.
#1524974
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Буйруқ ёнғин хавфсизлиги 2022 01 февраль




«TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш корхонаси.


БУЙРУҚ №____

«___» ________ 2022 йил. Тошкент шаҳри.


«Корхонада ёнғин хавфсизлигини
таъминлаш тўғрисида»
Ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрь кунидаги 226- сонли қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 20 октябрь кунидаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 649-сонли, 2013 йил 28 март кунидаги 89-сонли қарорлари талаблари асосида ҳамда «TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ раҳбари Д.Б.Махмудовнинг 2022 йил 7 январь кунидаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 5-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида,-

БУЮРАМАН:
1. «TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш корхонасида «Ёнғин-техник комиссиясини ташкил этилсин ва унинг фаолияти тартиби тўғрисида Низом» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ёнғин-техник комиссиясининг таркиби 2-иловага, Кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинасининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. «TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ Кир ювиш машиналарини ишлаб чиқариш корхонасининг Намунавий ёнғин ҳавфсизлиги йўриқномаси 4-иловага мувофиқ, Ёнғин-техник минимуми ва уни ўтказиш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Корхонада ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахс ҳамда барча хизмат хоналари (омбор, алоҳида участка ва ҳ.к.з) ларнинг ёнғин хавфсизлиги холатига жавобгар шахслар тайинлансин ҳамда 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Корхонада мавжуд барча ёнғин ўчириш жумракларининг (ПК) доимий соз, ишчи холатда сақланиши юзасидан жавобгар шахслар 7-иловага мувофиқ, ёнғин ўчиргичлар учун жавобгар шахслар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ёнғин-техник комиссиясига:


Ёнғин-техник комиссиясининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Ёнғин-техник комиссияси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминлансин.

7. Корхона худудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар худуд бўйича ёнғин хавфсизлиги муҳандиси С.И.Акбаров билан келишилган холда амалга оширилсин.


8. TECHNO CONTINENTAL” МЧЖнинг 2021 йил 07 май кунидаги 147-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


9. Ходимлар бўйича инспектор Собиржонова Н.Р., га:


Мазкур буйруқ тегишли бўлим бошлиқлари ҳамда масъул шахсларга ўз вақтида етказилиши таъминлансин.

10. Ушбу буйруқ ижроси бўйича назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


TECHNO CONTINENTAL” МЧЖ





Download 57.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling