Буйруқ № 2022 йил. Тошкент шаҳри. «Корхонада ёнғин хавфсизлигини


директор ўринбосари: Кадиров А. А


Download 57.97 Kb.
bet2/7
Sana17.06.2023
Hajmi57.97 Kb.
#1524974
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Буйруқ ёнғин хавфсизлиги 2022 01 февраль

директор ўринбосари: Кадиров А. А.


«TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ директор ўринбосари
Кадиров А. А., нинг
___” ___________2022 йилдаги
___ - сонли буйруғига 1-илова


Корхонада Ёнғин-техник комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби тўғрисида
НИЗОМ



  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" ги 89-сонли Қарори 1-иловаси "Ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом" асосида ишлаб чиқилган бўлиб, “TECHNO CONTINENTAL” МЧЖ корхонасида (кейинги матнларда – корхона) ёнғин-техник комиссияси (кейинги матнларда – ЁТК) ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.


2. ЁТКни тузишдан мақсад ходимларни корхона ҳудуди, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, омборхона, хизмат ва ёрдамчи хоналарида ёнғинларнинг содир бўлишини олдини олиш, ёнғинга қарши ҳимоя ва ёнғинларни бартараф этиш ишларида фаол иштирок этишга жалб қилишдан иборат.
3. ЁТК таркибига корхонанинг бўлим, хизмат раҳбарлари, муҳандис-техник ходимлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг ёнғин хавфсизлиги мутахассислари киритилади.
4. ЁТК раиси лавозимига ташкилотнинг бош мухандис, котиб лавозимига эса корхона доимий таркибидан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги билимларни мукаммал эгаллаган ходим тайинланади.
5. ЁТК корхона бошлиғининг буйруғига асосан тузилади.
6. ЁТК Давлат ёнғин назорати органлари билан доимий алоқада бўлади.
7. ЁТК ўз фаолиятини ёнғин хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли бўлган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда корхонанинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ юритади.
8. Мазкур Низом талаблари корхонанинг барча бўлинмалари учун мажбурийдир.



Download 57.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling