Буйруқ № 2022 йил. Тошкент шаҳри. «Корхонада ёнғин хавфсизлигини
II. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Download 57.97 Kb.
|
Буйруқ ёнғин хавфсизлиги 2022 01 февраль
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
II. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
1. Қуйидагилар ЁТКнинг асосий вазифалари ҳисобланади: Корхона ҳудудлари, ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, омборхона, хизмат ва ёрдамчи хоналаридаги аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, вентиляция тизимлари ва бошқа қурилмаларда ёнғин, портлаш ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган қоида бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш; Ёнғинларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишга, ёнғин хавфсизлиги бўйича стандартлар, нормалар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, шунингдек, Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари ва қарорлари бажарилишини назорат қилишда ёнғин хавфсизлиги хизматларига кўмаклашиш; Ёнғин хавфсизлиги ва корхонанинг ёнғинга қарши ҳимоясини яхшилаш масалалари бўйича рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини ташкил этиш; Корхона ишчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги талабларига ва белгиланган ёнғинга қарши режимга риоя қилиш масалалари бўйича оммавий-тушунтириш ишларини олиб бориш. III. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ 1. Қуйидагилар ЁТКнинг асосий функциялари ҳисобланади: Корхонанинг тегишли худуди, бўлим ва хизматлари ходимлари билан биргаликда, бино-иншоотлари, хизмат ва ёрдамчи хоналаридаги аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, вентиляция тизимлари ва бошқа қурилмаларни ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар чоракда камида бир маротаба ёнғин-техник текширувидан ўтказиш; Корхона ҳудудлари, бино-иншоотлари, омборхона, хизмат ва ёрдамчи хоналаридаги аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, вентиляция тизимларида ёнғинни олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, режалаштирилган тадбирларни бажаришда ташкилий ёрдам кўрсатиш; Корхона ҳудудлари, бино-иншоотлари, хизмат ва ёрдамчи хоналаридаги аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, вентиляция тизимлари ва бошқа қурилмаларни портлаш ва ёнғин хавфлилиги, уларда портлаш ва ёнғинларни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳамда уларнинг олдини олиш усуллари тўғрисида корхона ходимларини хабардор қилиш; Ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар (Корхона бўйича умумий бўлим ва хизматлари учун, бино-иншоотлар, хизмат ва ёрдамчи хоналар бўйича), иш жойидаги бирламчи йўриқномалар, ёнғин-техник минимуми тизимида ўқитиш дастурлари лойиҳаларини келишиш; Корхона, бўлим ва хизматларини ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидалар, нормалар, плакатлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашни ташкил этиш, шунингдек, тегишли ахборотлар стендларини жиҳозлашда уларга услубий ёрдам бериш; Корхонада ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар ва йиғилишлар ўтказиш; Корхонада ёнғинга қарши ташвиқот ва тарғибот ишларини ташкил қилиш, корхона ҳудудлари, бино-иншоотлари, хизмат ва ёрдамчи хоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатининг, Ёнғиндан сақлаш дружинасининг ёнғинларни ўчиришга тайёргарлигини жамоатчилик кўрикларини ўтказишни, шунингдек, Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаларида тавсия қилинган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишини текширишни ташкил этиш; Корхонада портлаш ва ёниш омилларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва ёнишга хавфлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш; Корхонада содир бўлган ёнғин ҳолатларини текширишда қатнашиш. Шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун уларнинг сабабларини аниқлаш ва асосли хулосалар тайёрлаш, ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шакл бўйича далолатнома тузиш; Корхонада ЁТК ва КЁД аъзоларини ёнғин хавфсизлиги бўйича кучга киритилаётган янги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳужжатлардан хабардор қилиш; ҳужжатларнинг (Корхонанинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш далолатномалари, комиссиянинг иш режалари ва баённомалари, иш жойларини ёнғин хавфсизлиги бўйича аттестациядан ўтказиш материаллари ва шу кабиларнинг) сақланишини ташкил этиш. 2. Зарурат бўлганда , корхона раҳбарияти ЁТКга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ҳам ўтказиш вазифасини юклаши мумкин. 3. ЁТК қуйидагиларни: ёнғин хавфсизлиги бўйича норматив-ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини; бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан, ёнғинни ўчириш ва ундан хабар бериш автоматик тизимларидан тўғри фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини; ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек, улар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ўзаро алмашиш тартибига риоя қилинишини; Корхона, бўлим ва хизматлари учун ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида қайта ишлаб чиқилишини; Корхонанинг тегишли ҳудуди, бўлим ва хизматлари ходимлари билан биргаликда, бино-иншоотлари, хизмат ва ёрдамчи хоналаридаги аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, вентиляция тизимлари ва бошқа қурилмаларни ўз вақтида синовдан ва техник кўрикдан ўтказилишини; ёнғиндан хабар бериш ва уни ўчириш автоматик тизимлари, тутунга қарши ҳимоя, ташқи ва ички ёнғинга қарши сув қувурлари, ёнғин ҳақида огоҳлантириш тизимлари ишларининг самарадорлигини; ёнғинга қарши сақлаш мосламалари ва ҳимоя қурилмаларининг ҳолатини; ёнғинга қарши ўқитиш, билимларни текшириш ва барча турдаги йўл-йўриқлар беришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини; Корхона бўлимлари ва хизмат хоналариларида ёнғин хавфсизлиги тадбирларини бажариш учун ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади. Download 57.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling