Буйруқ № 2022 йил. Тошкент шаҳри. «Корхонада ёнғин хавфсизлигини


IV. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


Download 57.97 Kb.
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi57.97 Kb.
#1524974
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Буйруқ ёнғин хавфсизлиги 2022 01 февраль

IV. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
1. ЁТК ўз ишларини ярим йил учун ишлаб чиқиладиган, корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланадиган режа асосида амалга оширади. Комиссиянинг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади ва корхона раҳбарининг буйруғи билан амалда жорий этилади.
2. Фавқулодда вазиятларда ЁТК аъзолари сутканинг исталган вақтида корхонанинг раҳбарият буйруғига асосан, масалаларни ҳал этиш учун жалб этилади.
3. Корхонанинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш масалаларини ҳал қилади ва бино ва иншоотларининг ёнғиндан хавфли участка ва қурилмаларида ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади.
4. ЁТК Давлат ёнғин назорати ёзма кўрсатмаларида кўзда тутилган тадбирларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.
ЁТК фикрига кўра ушбу тадбирларни бекор қилиш ёки ўзгартириш зарур бўлган ҳолларда ЁТК ўз таклифларини корхона раҳбариятига тақдим қилади, у ушбу масалани Давлат ёнғин назорати тегишли органлари билан келишади.
5. ЁТК томонидан бажарилиши белгиланган барча ёнғинга қарши тадбирлар ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги далолатномалар билан расмийлаштирилади, улар корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланади ва белгиланган муддатларда бажарилади.
6. ЁТК томонидан тавсия этилган ёнғинга қарши тадбирларнинг корхона бўлим ва хизматларида бажарилиши устидан кундалик назорат бевосита корхонанинг бош муҳандиси, ёки меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги мухандисига юкланади.
7. Юкланган вазифаларни виждонан бажарган, корхонанинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш борасида бевосита ҳисса қўшган ЁТК аъзолари корхонада қўлланадиган тартибда, шу жумладан Давлат ёнғин назорати органи тақдимномасига биноан моддий ва маънавий рағбатлантирилиши мумкин.


V. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

1. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида ЁТКлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:


сутканинг исталган вақтида корхона ҳудуди, бино-иншоотлари ва хоналарини тўсқинликсиз кўздан кечириш, ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар билан танишиш;
Корхона бўлимлари ва хизмат хоналарида ёнғинга қарши режимни текшириш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича мансабдор ва масъул шахсларга аниқланган ёнғинга қарши талаблар бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган далолатномалар тақдим этиш;
Корхона бўлимлари ва хизмат хоналарида бошлиқларидан ёнғинга қарши ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларнинг бузилишлари аниқланганда корхона бино-иншоотлари, хизмат хоналар, иш жойларидаги машиналар, қурилмалардан фойдаланишни тақиқлаш, ишларни тўхтатишни талаб қилиш, бу ҳақда корхона раҳбариятини хабардор қилиш;
Корхона раҳбарияти, бўлим ва участка бошлиқлари билан келишган ҳолда ёнғинга қарши ҳолатни текшириш учун тегишли мутахассисларни жалб этиш;
бўлим ва хизмат бошлиқларидан ёнғин хавфсизлиги бўйича материалларни сўраш ва олиш, ёнғинга қарши режимнинг бузилишига йўл қўйган шахслардан ёзма тушунтириш хатларини талаб қилиш;
Корхона раҳбариятига, бўлим ва участка бошлиқлари ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан белгиланган тартибда таниш бўлмаган, ёнғин-техник минимуми тизими бўйича ўқитилмаган ва билимлар текширувидан ўтмаган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузаётган шахсларни ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;
Корхона раҳбариятига бўлим ва участка бошлиқларига ёнғиндан хавфсиз иш шароитларини яратишда фаоллик кўрсатган алоҳида ходимларни рағбатлантириш, шунингдек ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;
Корхона раҳбарияти топшириғига биноан, давлат ташкилотларида ва бошқа ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишда корхона номидан вакиллик қилиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш.
2. ЁТК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



Download 57.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling