Буйруқ № 2022 йил. Тошкент шаҳри. «Корхонада ёнғин хавфсизлигини


Download 57.97 Kb.
bet6/7
Sana17.06.2023
Hajmi57.97 Kb.
#1524974
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Буйруқ ёнғин хавфсизлиги 2022 01 февраль

«TECHNO CONTINENTAL» МЧЖ
директор ўринбосари
Кадиров А. А., нинг
___” __________2022 йилдаги
___ - сонли буйруғига 5-илова
Ёнғин-техник минимуми ва уни ўтказиш тартиби

Ходимлар билан ёнғин-техник минимум ва ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари бўйича ўтказилиши шарт бўлган машғулотлар дастурида барча ходимларнинг ишга жойлашиш пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича дастлабки йўриқнома, кейинчалик бевосита иш жойида эса – такрорий йўриқнома олиш тартиби ёритилган бўлади. Агар ишга энди жойлашган ходимлар йўриқнома олмаган бўлса, уларга ишга киришишга рухсат берилмайди.


Агар йўриқномага (бирламчи ва такрорий) 2 соатдан ҳам камроқ вақт ажратилган бўлса, ёнғин-техник минимумга камида 12-15 соат ажратилиши керак.
Ходимлар бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигини, ускуналарида иш режими бузилган пайтларда қурилмаларни тезда ўчириш тартибини, фалокат рўй бериши эҳтимоли бор пайтларда тезликда тўғри хулоса чиқара олишни билишлари шарт. Бундай кўникмалар эса уларда ёнғин хавфсизлиги бўйича ўтказилган йўриқномалар жараёнида олинган билимларини тўлдирган ҳолда, ёнғин-техник минимумлари бўйича ўтказиладиган машғулотлар давомида ҳосил қилинади.
Йўриқномалар ёки ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар жадвал асосида ўтилади.
Ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахслари (бошлиқлари) янги ишга қабул қилинаётган ходимлар, ишчи ва хизматчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома олганлиги тўғрисида "Йўриқнома журнали" га имзо қўйдириб борадилар.
Ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномаларда ходимлар куйидаги маълумотлар билан танишадилар:
- ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва йўриқномалари билан;
- ёнғин чиқиш хавфи юқори бўлган участкалар, чекиш, олов билан ишлаш таъқиқланган жойлар билан;
- ёнғин чиқариш эҳтимоли бўлган сабаблар ва уларнинг олдини олиш йўллари билан;
- ёнғин чиққан ҳолларда қандай амалий ҳаракатларни қилиш зарурлиги билан (бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини ишлатиш, ёнғин хавфсизлиги қисми ёки дружинасини ёрдамга чақириш тартиби, мавжуд лаборатория ускуналарини тўхтатиш, электр ускуналари ва шамоллатиш тизимини ўчириш, моддий бойликларни қутқариш тартиби).
Йўриқнома бериш ёнғин ўчириш ва алоқа воситаларини кўрсатиш билан баравар олиб борилиши керак.
Ходимлар билан ўтказиладиган ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар дастурига куйидаги мавзулар киритиш мақсадга мувофиқ:
Масканда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш – 2-6 соат;
Иш жойида ёнғин хавфсизлиги чоралари – 4 соат;
Ёнғин хавфсизлиги хизматини чақириш – 1 соат;
Ёнғин ўчириш воситалари ва улардан фойдаланиш тартиби – 2 соат;
Ёнғин вақтида ҳаракатланиш тартибини ўрганиш – 2 соат;
Асосий эътиборни иш жойида риоя қилиниши керак бўлган ёнғин хавфсизлиги чораларига ва иш куни якунида кўрилиши зарур бўлган чораларга қаратиш лозим.
Ходимлар, ёнғин ўчирувчилар етиб келгунга қадар, мустақил ёнғин ўчиргичлар, ички ёнғин ўчириш жўмраклари билан ишлашни билиши керак.
Машғулот чоғида ёнғин ўчиргичлар, ички ёнғин ўчириш жўмракларидан фойдаланишни оддий услублари амалда кўрсатилади.
Ходимларни ёнғин ўчирувчилар етиб келгандан кейин ва ёнғин пайтида қандай ҳаракатлар қилиш кераклигига ҳам ўргатилади. Бунда улар ёнғин ўчириш енгларини ётқизишда ёрдам беришни, моддий бойликларни қутқаришда ва ёнғин ўчириш раҳбарининг ёки маъмурият вакилининг бошқа кўрсатмаларини бажаришни ўрганишади.
Ёнғин-техник минимуми дастурини ўрганишдан мақсад барча ходимлар ёнғин хавфсизлиги йўриқномасини, ёнғин чиққан пайтида қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдалана билишларини таъминлашдир.


Download 57.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling