Маъруза №8. Дори воситаларининг сифатини таьминлаш концепсияси, унинг асосий йўналишлари ва босқичлари. Янги дориларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1614370
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
14-Laboratoriya mashg;uloti (2)

Ходимларни ўқитиш 
Сифатни таъминлашда энг биринчи масала – бу ҳар бир ишчи ўз 
вазифаларини аниқ билиши кераклигидир. Шу сабабли корхона ўз 
ходимларининг малакаларини ошириш билан бирга маҳсулот сифатига 


қўйиладиган талабларни билишини ҳам таъминлай олиши керак. Бу икки 
масала ходимларни ўқитиш тизимида ҳисобга олиниши шарт. 
Ўқитиш тизимини шакллантиришда дастлабки қадам – бу малака 
ошириш ва ўқитишни ташкил этишга масъул ходимни белгилашдир. Бу 
ходим вазифасига ҳужжатли ўқитиш тизимини тузиш ва унинг ташкилий 
қисмларини белгилаш киради. Ўқитиш учун масъул ходимнинг кейинги 
ишлари – ўқитиш тизимини корхонада тадбиқ этилиши ва фаолиятини 
назорат қилиш ва ушбу тизимга янги ўзгартиришлар киритиш каби 
вазифаларни ўз ичига олади. 
Ўқитиш тизими элементларига – ўқув режалари, дастурлари, гурухга 
ажратилган ходимлар рўйҳати ва ўқитиш амалга оширилганлиги тўғрисида 
ҳужжат ва хоказолар киради. Ўқитиш якунида назорат ва ходимларни 
аттестациядан ўтказиш каби вазифалар ҳам муҳим ҳисобланади. 
Ишлаб чиқариш жараёнида узвий назорат этишни таъминлаш 
Ишлаб чиқариш компонентларини кодлаштириш ҳамда корхонада 
ҳужжатлар юритиш тизимини тўғри ташкил этиш маҳсулот ишлаб чиқариш 
кетма – кетлигини тўлиқ кузатиш имконини беради. Бунда асосий ва 
қўшимча жараѐнлар ҳам ҳисобга олинади. 
Узвий назорат тамоилларига амал қилиниши охирги маҳсулотнинг 
туркум рақами ѐки шахсий рақамига қараб қўйидагиларни аниқлаш 
имконини беради: 
- маҳсулот ишлаб чиқарилишида қандай хом ашѐ ва материаллар 
ишлатилганлигини; 
- маҳсулот ишлаб чиқарилишидаги назоратни олиб боришда ишлатилган 
хом ашѐ ва материаллар
- ишлаб чиқариш ва назоратни амалга оширишда қандай асбоб-
ускуналар ишлатилганлиги; 
- ишлаб чиқаришда, назоратда ва қўшимча жараѐнларда қайси ходимлар 
иштирок этганлиги
- маҳсулот қандай ишлаб чиқариш шароитида тайѐрланганлиги; 


- сотувга чиқаришдан олдин маҳсулот қандай шароитда сақланганлиги 
- маҳсулот кимга сотилганлиги. 
Шу каби узвий назоратни ташкил этиш керак маҳсулотни талабга 
жавоб бермаслиги қайси жараёнда аниқланишидан қатъий назар бўлганида 
тузатиш, аниқлаштириш ва киритиш ишларини тўғри ташкил этиш ва 
амалга оширишда ёрдам беради. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling