Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Download 313 Kb.
bet4/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

бу ерда: А - хусусий ҳолда шамол тезлигига боғлиқ мутаносиблик коэффициенти.
Юқоридаги тинч (ҳаракатсиз) ҳаво учун чиқарилган (2,8) формуладан кўринадики, Е1 - е айирма ортиши билан буғланиш тезлиги ҳам кучаяди.
Дальтон қонунига асосан буғланиш тезлиги атмосфера босимига тескари мутаносиб равишда ўзгаради. Атмосфера босими ошганда молекулаларнинг сув юзасидан ажралиб чиқиши қийинлашади. Натижада буғланиш тезлиги камаяди. Атмосфера босими камайганда эса буғланиш тезлиги ортади. Ер сиртида атмосфера босимининг ўзгариши кам, шу сабабли атмосфера босимининг буғланиш тезлигига таъсири жуда кам. Тоғлардаги турли баландликда буғланиш тезликларини ҳисоблашда атмосфера босимининг ўзгариши аҳамиятга эга.
Буғланиш тезлиги буғланаётган сирт устида эсаётган шамол тезлигига боғлиқ. Агар шамол тезлиги катта бўлса, сув тез буғланади ва аксинча, шамол тезлиги кичик бўлса, буғланиш секин боради.
Тупроқ юзасидан буғланиш тупроқ ҳароратига, ҳаво намлигига, шамол тезлигига, тупроқдаги сув миқдорига, тупроқнинг физик хоссаларига, тупроқ сиртининг ҳолатига, рельефига ва ўсимликлар билан қопланиш даражасига боғлиқ. Қуёш радиацияси тупроқ сиртини иситиб буғланишини тезлаштиради. Буғланиш тезлиги тупроқнинг намлик даражасига ҳам боғлиқ. Тупроқ намлиги ошган сари унинг буғланиши тезлашади.
Маълум жойдаги мавжуд метеорологик шароитларда нам тупроқ ва сув юзаларидан мумкин бўлган энг катта буғланиш имкониятига буғланувчанлик дейилади. Буғланувчанлик ҳам буғланиш сингари мм ларда ифодаланади. Қурғоқчил районларда мавжуд буғланиш ва буғланувчанлик бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин. Масалан, Тошкент шаҳрида йиллик буғланиш йиғиндиси 200 мм га, буғланувчанлик 1200 мм га тенг. Демак, Тошкентдаги метеорологик шароитда буғланувчанлик, мавжуд буғланишдан 6 марта катта.
Агротехниканинг асосий вазифаларидан бири тупроқнинг бефойда буғланишини камайтиришдир. Тупроқда нам тўплаш ва уни сақлаб қолишда, кўплаб агротехник тадбирларнинг роли катта. Баҳорда тупроқни юза юмшатиш ёки бороналаш йўли билан намни ёпиб кетиш тадбири намнинг бефойда физик буғланишдан сақлаб қолади. Экинларни экилгач, ерга каток босиш ҳайдалма юза қатламнинг зичлигини бошқа қисмига нисбатан ўзгартиради, бу ўз навбатида ерга нам тўпланишига олиб келади ва эрта баҳорда уруғларнинг текис униб чиқишида ва ўсимликларни нам билан таъминлашда аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда ерда кўпроқ нам тўплаш учун ер бетини турли материаллар билан, масалан полиэтилен плёнкаси билан қоплаш, бошқача айтганда мульчалаш тадбири кенг ёйилмоқда.
Ерни кузда ҳайдаш ҳам ҳайдалма қатламда нам сақлашнинг самарали усулидир.
Кузда ерни ҳайдаганда экинларнинг вегетацияси даврида тупроқда вужудга келган капиллярлар бузилади, натижада тупроқ юзидан буғланиш камайиб тупроқдаги нам яхши сақланади. Экинларни, масалан ғўзани суғоргандан кейин культивация қилиш ҳам капиллярларни бузиб тупроқда намни сақлашга қаратилган. Тупроқдаги намни сақлаб қолишда дала иҳота дарахтзорларининг роли анча катта. Ўрмонзорлар қишда даладан қорни учириб кетишдан сақлаб қолади ва ерда тупроқ нам заҳирасини яратилишига имкон беради. Дала иҳота дарахтзорлари далалар устидаги шамол тезлигини очиқ даладагига нисбатан камайтиради. Бу ҳам тупроқнинг бефойда буғланишини камайтиради.
Тупроқда нам тўплашнинг кенг тарқалган усулларидан бири – майдонларда қорни тўплаб, унинг эришидан ҳосил бўлган сувни сақлаб қолишдир. Бунинг учун пояси баланд бўлиб ўсадиган кулис экинлар, яъни яшил тўсиқлардан фойдаланилади.
Ўсимликлар орқали сувнинг буғланишини транспирация деб аталади. Ўсимликлар илдиз системаси ёрдамида тупроқдан сувни сўриб барггача кўтариб беради ва асосан ўсимлик барги орқали буғланади. Ўсимлик танасидан буғланган сувнинг кўп қисми баргдаги оғизчалар орқали ташқи муҳитга ажралиб чиқади. Транспирация – бу мураккаб физик-биологик жараён.
Ўсимликнинг 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун сарфлаган сув миқдорига транспирация коэффициенти дейилади.
Баъзи турдаги ўсимликлар 1 г қуруқ модда ҳосил қилиши учун 300 г сув сарфласа, бошқа тур ўсимликларнинг сарфлаган сув миқдори 1000 г га етади. Сувнинг транспирацияда кўп ёки оз сарфланиши ўсимликнинг тури ва яшаш шароитига боғлиқ. Масалан, ғўза паст агротехника шароитида 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун 1000-1200 г сув сарфласа, юқори агротехника тадбирлари ўтказилганда 1 г қуруқ модда ҳосил қилиш учун 500-600 г сув сарфлайди (2.4-жадвал).
Умуман мўътадил иқлим маданий ўсимликлари учун вегетация даврида транспирация коэффициенти 300 дан 800 гача ўзгаради.
Сув буғининг газсимон ҳолатдан суюқликка ўтишига конденсация дейилади. Сув буғининг суюқлик фазасини ташлаб қаттиқ ҳолатга ўтишини сублимация дейилади.

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling