Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Ҳаво намлиги ва уларнинг ўсимликлар ҳаётидаги роли


Download 313 Kb.
bet3/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

Ҳаво намлиги ва уларнинг ўсимликлар ҳаётидаги роли. Атмосферадаги сув буғининг миқдорига ҳаво намлиги дейилади ва у сув буғининг парциал босими, тўйинган буғ босими, абсолют намлик, ҳавонинг нисбий намлиги, тўйиниш етишмовчилиги, шудринг нуқтаси каби катталиклар билан аниқланади. Бу катталиклар метеорология қисмида ўрганилиши муносабати билан қисқача уларнинг таърифлари ва бирликлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Абсолют намлик деб – ҳавонинг ҳажм бирлигидаги сув буғининг массасига айтилади; бирлиги г/м3.
Сув буғининг парциал босими (эластиклиги) е – берилган ҳароратда ҳаво таркибидаги сув буғининг фақат ўзи, ҳаво ҳажмига тенг ҳажмни эгаллаганида ҳосил қиладиган босимига айтилади; бирлиги гПа да ўлчанади.
Тўйинган сув буғининг босими Е – берилган ҳароратда сув буғининг мумкин бўлган энг катта парциал босими (эластиклиги) дан иборат бўлиб гПа бирликда ифодаланади.
Ҳавонинг нисбий намлиги ¦ деб – мазкур ҳароратдаги сув буғи парциал босими е нинг худди шу ҳароратдаги тўйинган буғ босими Е га нисбатига айтилади ва фоиз ҳисобида қуйидагича ифодаланади:
(2.7)
Тўйиниш етишмовчилиги d – берилган ҳароратдаги тўйинган буғ босими Е билан, ҳаво таркибидаги мавжуд сув буғи парциал босими е нинг айирмасига тенг: унинг ҳам бирлиги гПа.
Шудринг нуқтаси td деб ҳаводаги мавжуд сув буғининг тўйиниш ҳолатига ўтиш ҳароратига айтилади. Нисбий намлик ¦ = 100% бўлганида ҳаво ҳарорати шудринг нуқтаси билан мос тушади.
Ҳаво намлиги ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Ҳаво намлиги бевосита ўсимлик транспирациясига, ҳароратига, чангланиш шароитига, йиғим-терим машиналари ишининг унумдорлигига ва сифатига, шунингдек ҳавонинг намлиги тупроқ юзасининг буғланиш тезлигига ва тупроқнинг қуришига жиддий таъсир кўрсатади.
Ҳаво намлигининг камайиши экинларга зарар етказади. Ҳаво нисбий намлигининг 30% ва ундан камайиб кетганида барг ҳужайра қобиғининг таранглик ҳолатида (тургор) бўлади, агар узоқ вақт ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлса, барглар қурий бошлайди, бу эса ҳосилнинг камайишига сабаб бўлади. Тупроқ намлиги етарли бўлмаганида ҳаво нисбий намлигининг 30% дан камайиб кетиши айниқса хавфли.
Модданинг суюқ ҳолатдан газсимон ҳолатга ўтиш жараёнига буғланиш дейилади.
Йил давомида Дунё океани юзасидан 450·1012 т (тонна) сув буғланади, қуруқликдан эса бир йилда 70·1012 т сув буғланади. Шунча сувни буғлантириш учун зарур энергияни сув қуёш радиациясини ютишдан олади.
Буғланиш миқдор жиҳатдан буғланиш тезлиги билан тавсифланади. Амалий мақсадлар учун буғланиш тезлигини вақт бирлигида буғланган суюқлик қалинлиги (мм лар) билан ифодаланади. 1 м2 юзадан вақт бирлигида буғланган 1 мм қалинликдаги сув массаси 1 кг га тенг. Табиий шароитда буғланиш тезлиги кўп омилларга боғлиқ. Уларнинг орасидан асосийлари бўлиб буғланаётган сиртнинг ҳарорати, ҳавонинг сув буғига тўйиниш етишмовчилиги ва шамол тезлиги ҳисобланади.
Дальтон қонунига мувофиқ буғланиш тезлиги W буғланаётган суюқлик ҳароратида ҳисобланган тўйинган буғ босими Е1 билан ҳаводаги мавжуд сув буғининг парциал босими е нинг айирмасига тўғри мутаносиб ва атмосфера босими р га тескари мутаносибдир, яъни
, (2.8)

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling