Маъруза бўйича материал


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси –


Download 69.13 Kb.
bet4/11
Sana18.06.2023
Hajmi69.13 Kb.
#1598446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 Маъруза матни

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси –қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади.

  • Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

  • Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилгандир. Олий ўқув юртидан кейинги таълим олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (катта илмий ходим-изланувчилар институти, мустақил изланувчилик) олиниши мумкин.

  • Умумий ўрта таълим билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради, дастлабки тарзда касбга йўналтиришга ва таълимнинг навбатдаги босқичини танлашга ёрдам беради.

  • Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим олиш мақсадида ҳар ким умумий ўрта таълим асосида академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишнинг йўналишини ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эга.

  • Фармойиш ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан кечиктириб бўлмайдиган ва тезда бажарилиши лозим бўлган масалалар бўйича қабул қилинадиган норматив ҳужжат.

  • Фармон Ўзбекистон Республикаси давлат бошлиғи томонидан турмушда, ҳаётда, халқ хўжалигида, иқтисодиётда, таълимда, ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда жуда катта ўзгаришларга олиб келадиган ўта муҳим масалаларни тартибга солиш ва мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинадиган норматив ҳужжат.




    1. МАЪРУЗАНИНГ АСОСИЙ МАСАЛАЛАРИ:

    Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш ҳамда шу орқали соҳада қонунийликни таъминлашнинг энг самарали механизмларини яратиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжига мос бўлишини таъминлаш зарурлиги ҳар томонлама асослаб берилган. Ўтган даврда ана шу талаблар асосида Қонун янги таҳрирда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикасининг 24.12.2012 й. ЎРҚ-342-сон Қонуни // Биринчи марта “Халқ сўзи” рўзномасида 2012 йил 25 декабрда нашр этилган, расмий нашр этилган кундан сўнг кучга кирган..
    Ушбу Қонуннинг мазмун-моҳиятини, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни жамоатчиликка етказиш, норма ижодкорлиги фаолиятида вужудга келадиган муаммоларга ечим топиш, шу бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари алоҳида ахамиятга эга. Янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун олдингисидан ҳажми ва мазмуни жиҳатидан ҳам тубдан фарқ қилади. Унга нафақат янги моддалар киритилган, балки бугунги кун талаблари асосида кўплаб қоидалар билан тўлдирилди ва бойитилди. Айни чоғда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига бўлган талаб кучайтирилди. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда ишлаб чиқувчига қонун ҳужжатларининг ҳолатини, ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсон ҳамда зиддиятларни аниқлаш мажбурияти юклатилмоқда.
    — Қонун ижодкорлиги жараёнида ушбу ҳужжат 13 модда ва қатор нормалар билан тўлдирилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан халқаро ҳужжатлар ва чет мамлакатлар қонун ҳужжатларини пухта ўрганиш орқали таҳлилий ҳамда қиёсий жадваллар ва тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги нормалар шулар жумласидандир.
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари аниқлаштирилди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари, қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
    Қонунда яна бир янги жиҳати шундаки, унга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, тайёрлаш тартиби ва уларни экспертизадан ўтказишга бағишланган алоҳида боб киритилди. Унда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар қонун ҳужжатлари нормаларини такомиллаштириш мақсадида бундай ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашнинг режаларини ишлаб чиқиши ҳамда тасдиқлаши мумкинлиги тўғрисидаги қоидалар ўз ифодасини топган.
    Умуман, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч асос – юридик кучи, амал қилиш соҳаси ва уларни нашр этувчи субъектлар бўйича тасниф­лаш мақсадга мувофиқ.
    Юридик кучи бўйича олий юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатлари ҳамда – қонунларга асосланган ва уларга зид келмай­диган ҳужжатлар – қонуности ҳужжатлари алоҳида ажратиб кўрсатилади. Қонунлардан ташқари, мутлақ барча норматив ҳуж­жатлар қонуности ҳужжатлари ҳисобланади.
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этувчи (қабул қи­лувчи) субъектлар бўйича. Улар референдум, давлат ҳокимияти органлари, Президент, бошқарув органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳужжатларига бўлинади. Қонун ҳужжатлари – давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг юқори органлари томонидан нашр этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси, тўпламидир.
    Шу ўринда кўпинча истисносиз барча норматив ҳужжатлар, шу жумладан, идоравий ҳамда ҳокимият маҳаллий органлари ҳужжат­ларини ҳам қонун ҳужжатларига алоқадор деб ҳисоблашларини қайд этиб ўтиш жоиз.
    “Қонун” сўзини кўпинча давлат мажбурлов кучи билан таъмин­ланадиган умуммажбурий қоидани белгилаш учун қўллашади.
    Бироқ қатъий юридик маънода қонун – алоҳида, фақат ўзигагина хос бўлган белги-аломатларга эга ҳуқуқий ҳужжатдир.
    Бу белги-аломатлар нималардан иборат?
    Биринчидан, қонун давлат ҳокимияти махсус фаолиятининг маҳсули сифатида яратилади. Шунинг учун ҳам қонун Ўзбекистон олий давлат вакиллик органи – Олий Мажлис ҳужжати ҳисобла­нади. Бутун аҳоли вакиллари қабул қиладиган қонунлар энг кўп да­ражада халқ манфаатларини ифодалаши боис бирламчи моҳиятга эга ҳужжатлар бўлиб, қонунларнинг бутун тизими учун асос экан­лиги шундан келиб чиқади.
    Иккинчидан, қонунлар энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Қонунлар ва энг аввало, Конституция воситасида конституциявий тузум асослари, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат тузилиши, давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув функциялари ва ҳоказолар мустаҳкамланади. Таълим ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа муҳим йўналишлари қонунлар билан белгиланади. Ҳозирги вақтда республикамизда қонуннинг роли ортиб бормоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти нутқларида кўп марталаб таъкидланган. Жумладан, у шундай деганди: “Улуғ бобокалонимиз Амир Темур “Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади” деган сўзларни тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёздирган эди”.
    Учинчидан, қонунлар – махсус тартибда қабул қилинган ҳуж­жатлар бўлиб, олий юридик кучга эга. Қонунларни қабул қилиш тартиби Конституция ва олий вакиллик органлари регламентлари билан белгиланади.
    Қонунларнинг олий юридик кучи давлатдаги бошқа барча нор­матив ҳужжатлар қонунлар асосида, уларга мувофиқ равишда чиқа­рилиши ва бу қонунларга зид келиши мумкин эмаслигида ифодала­нади. Конституциямизда қонунларнинг ўзига хос бу хусусияти мах­сус кўрсатиб ўтилган. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Консти­туциясининг 15-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Респуб­ликасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун­ларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади.
    Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлаш­малари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”.
    Шундай қилиб, қонун – махсус тартиб асосида қонун чиқа­рувчи ҳокимият органи томонидан қабул қилинадиган, энг муҳим ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда олий юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир.
    Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган қонунларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
    Аҳамияти ва юридик кучи бўйича – конституциявий, жорий ва оддий қонунлар турлари фарқланади. Конституциявий қо­нунлар давлат ва жамият қурилишининг туб асосларини, шахс ва ташкилотларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб беради. Булар, шу­нингдек, амалдаги Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар кири­тувчи қонунлардир. Конституциявий қонунлар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бутун тизими таркиб топади ва аниқлаштири­лади. Конституция бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумла­дан, қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга.
    Бошқа барча қонунлар – оддий қонунлар бўлиб, улар депутат­ларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобла­нади.
    Қонунлар яна тартибга солиш кўлами ва объекти бўйича ҳам фарқланади. Умумий қонунлар (масалан, кодекслар) ижтимоий му­носабатларнинг бутун бир соҳасига бағишланади. Махсус қонунлар (масалан, “Таълим тўғрисида”ги Қонун) ижтимоий муносабатларнинг анча тор доирасини тартибга солишга хизмат қи­лади.
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши – ундан кўзда тутилган юридик оқибатлар натижасидир. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши, яъни унинг «умри» уч мезон билан ­ за­мон, макон ва шахслар доираси билан белгиланади.
    А. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг замонда амал қилиши. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга кирган вақтидан то ўз кучини йўқотгунча бўлган вақт мобайнида давом этади.
    Норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга киришининг (амалга кирити­лишининг) қуйидаги тартиби мавжуд:

    1. ҳужжатнинг кучга кириш вақти кўпинча унга тегишли ҳуж­жатда – кучга киритиш ҳақидаги қарорда кўрсатилади;

    2. норматив-ҳуқуқий ҳужжат эълон қилинган кунидан кучга ки­ради;

    3. норматив-ҳуқуқий ҳужжат босқичма-босқич кучга кирити­лади. Бунда мазкур босқичлар ё муддатлар билан ёки муайян шаро­итларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлади;

    4. норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган вақтидан бошлаб кучга киради, бу ҳақда шу ҳужжатнинг ўзида, шунингдек, уни кучга киритиш ҳақидаги қарорда айтилиши мумкин;

    5. норматив-ҳуқуқий ҳужжат имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради, бу ҳақда шу ҳужжатнинг ўзида айтилган бўлади. Мазкур тартиб Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари учун хосдир. Масалан, Республикамиз Президентининг кўпчилик фармонлари “Ушбу Фармон имзо қўйилган вақтдан бошлаб кучга киради”, деган банд билан якунланади.

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги тартибда ўз кучини йўқотади: қабул қилинган муддати тугаши билан; назарда тутиб қабул қилинган шароит ўзгарганда (масалан, янги Конституция 1992 йили қабул қилиниши билан 1978 йилги Ўзбекистон ССР Конституцияси ўз кучини йўқотди); ушбу ҳужжатнинг бошқа бир ҳужжат билан бекор қилиниши натижасида.
    Б. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг маконда амал қилиши. Давлат суверенитетига мувофиқ, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мамлакатимиз ҳаво бўшлиғини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, унинг бу­тун ҳудудида амал қилади. Умуман, денгиз, дарё, ҳаво ва космик кемалар (станциялар) давлат ҳудудига тенглаштирилади.
    В. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шахслар (шахслар доираси) бўйича амал қилиши. Ўзбекистон Республикасининг умумий хусусиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари республика­мизда истиқомат қилувчи барча шахслар – давлатимиз фуқаролари, муҳожирлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга дахлдордир.
    Махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат муайян фуқаро­ларга нисбатангина амал қилади. Масалан, ҳарбий қонунлар фақат ҳарбий хизматчиларгагина тегишлидир.
    Айни пайтда давлатимиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари чет эл­лардаги фуқароларимиз учун ҳам амал қилади. Чунончи, чет элда жиноят содир қилган Ўзбекистон фуқароси бизнинг қонунларимиз бўйича жавоб беради. Бу тамойил фуқаро ҳозир бўлган мамлакат қонунлари олдида унинг масъулиятини истисно этмайди, албатта.
    Дипломатик дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлган шахслар Ўзбе­кистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари амал қилиш доирасига кир­майдилар (ва шунга биноан юридик жавобгарликка ҳам тортилмай­дилар). Булар – ваколатхоналар раҳбарлари ва ваколатхона дипло­матик жамоаси аъзолари, халқаро музокаралар, учрашувлар ва ан­жуманлар делегациялари раҳбарлари ва аъзоларидир.
    Бундай шахсларнинг ҳуқуқий мақомлари халқаро ҳуқуқ норма­лари билан белгиланади.
    Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчасини, турларини, ўзаро нисбатини аниқлашдан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибига ва уларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талабларни белгилашдан, шунингдек уларнинг ижроси ташкил этилишини таъминлашдан иборат.

    Download 69.13 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling