Маъруза бўйича материал
Ўзбекистон Конституциясини яратишда жаҳон конституциявий тажрибасининг қуйидаги жиҳатлари ўз ифодасини топди
Download 69.13 Kb.
|
1 Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 29.08.1997 й. 464-I-сон Қонуни билан қабул қилинган
Ўзбекистон Конституциясини яратишда жаҳон конституциявий тажрибасининг қуйидаги жиҳатлари ўз ифодасини топди:
биринчидан, республика бошқарув шакли — бевосита халқ бошқарувининг шаклларидан бири эканлиги; иккинчидан, конститутсиявий тартибга солишнинг классик принциплари - ҳокимият ваколатларининг бўлиниши, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига содиқлик, Конституциянинг барқарорлиги; учинчидан, Конституция матнини муқаддима ва бўлимлар, боблар ва моддалар бўйича тақсимлаш ҳамда уларни мантиқий жойлаштириш; тўртинчидан, мазмунининг қисқалиги — реал давлат ва ижтимоий ҳаётни чеклаб қўядиган ортиқча қоидаларга йўл қўймаслик мақсадида Конституцияда келажакда қабул қилинадиган қонунларга оид ҳаволалар йўқлиги ҳам шу мақсад билан боғлиқ; бешинчидан, мафкуралаштиришдан воз кечиш, яъни бир мафкура ҳукмронлигидан воз кечиш; фикр, сўз, виждон ва эътиқод эркинлиги; олтинчидан, конституциявий кафолатлар — Конституция устуворлиги, Конституциявий суд тузилиши, Асосий Қонунга ўзгартиш киритишнинг алоҳида тартиби. Аввалги “иттифоқ” конституцияларидан фарқли равишда мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонунида фақат Европага хос конституциявий тартибга солишнинг тазйиқи йўқ. Лекин Ғарб мамлакатларининг демократик конституцияларига хос бўлган фуқаролик жамияти, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши, мувозанат ва ўзаро чеклаб туриш тизимига оид нормалар инобатга олинган. Бу ерда ислом дини маънавий анъаналарининг таъсири сезилади, давлат катта оила каби тушунилиши ва раҳбар ушбу оила ҳар бир аъзосининг тинчлиги, қадри ва фаровонлиги учун маъсуллиги яққол кўзга ташланади. Асосий Қонунимизнинг 41-моддасида хар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир деб белигилаб қўйилган. "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддаси “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 29.08.1997 й. 464-I-сон Қонуни билан қабул қилинган. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й. 9-сон, 225-модда // Ўзбекистон Республикасининг 07.10.2013 й. ЎРҚ-355-сон Қонуни билан ўзгартиришлар киритилган Таълим тўғрисидаги Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган. Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилинади. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги; умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш. Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Қаранг:Конституциянинг 18, 41-моддалари Билим олиш ҳуқуқи: давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш; таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов эвазига касб-ҳунар ўргатиш; оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга аккредитациядан ўтган таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади. Download 69.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling