Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Кичик мактабгача ёш давридаги болаларнинг психологик хусусиятлари (тайёрлов гурухи)


Download 287.6 Kb.
bet40/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Кичик мактабгача ёш давридаги болаларнинг психологик хусусиятлари (тайёрлов гурухи)

Кўрсаткичлар

6-7 ёш

Тафаккур

Мантиқий тафаккур элементлари кўргазмали- образли тафаккур асосида ривожланади.

Нутқ

Ички нутқнинг ривожланиши.

Билш жаарёнларининг ихтиёрийлиги

Ихтиёрийликнинг ҳаракат қилиш ва ўзлаштириш жараёнини концентратлаш сифатида шаклланишининг бошланиши.

Физиологик таъсирчанлик

Индивидуал, кўпчиликда паст даражада.

Билиш обьекти

Предмет ва ҳодисалар ўртасидаги сабаб-оқибатли боғланиш.

Билиш усуллари

Мустақил фаолият, катталар ва тенгдошлари билан билишга оид мулоқот.

Муваффақият шарти

Шахсий кенг дунёқараш, бирор бир ишдаги билим.

Мулоқот шакли

Вазиятдан ташқари-шахсий.

Тенгдошлар билан муносабат

Суғбатдош, фаолиятдаги шерик.

Катталар билан муносабат

Эмоционал қўллаб-қувватлаш манбаси.

Низолар

7 ёшларда-инқироз, ижтимоий ролнинг алмашинииш

Эмоциялар

Олий ҳиссларнинг ривожланиш.

Ўйин фаолияти

Узоқ ўйинли бирлашув; ўз хулқ-атворни ролга мувофиқ равишда мослаштира олиш кўникмаси.

Таьлимга психологик тайёрлик деганда боланингобьектив ва субьектив жихатдан мактаб талабига муносиблиги назарда тутилади. У мактаб таьлимига аввал психологик жихатдан тайёрланади. Бинобарин, унинг психикаси билим олишга етарли даражада ривожланади. Шу ёшдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, ўзини қизиқучанлиги, дилкашлиги, хайрихохлиги, ишонувчанлиги, тафаккурнинг яққоллиги билан бошқа ёшдаги болалардан ажралиб туради. Мактаб таьлимига тайёрланаётган болада диққат нисбатан ўзоқ муддатли ва шартли барқарор бўлади. Бола диққатининг хусусиятлари роли ва сюжетли ўйинларда, расм чизиш ва қуриш-ясаш машғулотларида, лой ҳамда пластиндан ўйинчоқлар тайёрлашда, ўзгалар нутқини идрок қилиш ва тушунишда, математик амалларни ечишда, хикоя тинглаш ва тўзишда кўринади. Бола ўз диққатини муайян обьектга тўплашга интилади. Унинг хотираси қизиқарли, ажойиб-ғаройиб, кишини таажубга соладиган маьлумот ва ходисаларни пухта эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш имкониятига эга бўлади. Шу давргача бевосита катталар рахбарлигида у ёки бу ахборотларни ўзлаштириб келган бўлса, энди ўз хохиш-иродаси билан зарур маьтлумотлар тўплашга, ўз олдига аниқ мақсад ва вазифа қуйишга ҳаракат қилади. Боланинг анна шу фаоллиги хотирасининг муайян даражада ривожланганлигини билдиради. У шеър, хикоя ва эртакларни эсда қолдириш учун кўп такрорлаши, ёд олишнинг энг қулай йўл ва усулларидан фойдаланиш таьлим жараёнида унга жуда қўл келади. Биринчи синф ўқувчиси кўпинча образли хотирага суяниб билиш фаолиятини ташкил этса ҳам, бу иш хотиранинг бошқа турларини инкор қилмайди. Аксинча, таьлим сўз-мантиқ хотирасини тақозо этади. Сўз- мантиқ хотирасининг мавжудлиги маьносини тушуниб эсда олиб қолиш жараёнининг самарадорлиги ортишига кенг имконият яратади. Тажрибадан маьлумки, бола маьносиз сўзлардан кўра маьнодор тушунчаларни бирмунча тез ва мустахкам эслаб қолиш хусусиятига эга. Унинг нутқи мактаб таьлимига тайёргарлик босқичида катталар билан мулоқотга киришиш, кишиларнинг фикрини ўқиб олиш ва тўғри идрок қилиш даражасида, нутқнинг тўзилиши эса грамматика қоидаларига мос, мантиқан изчил, ифодали, миқдор ва клам жихатдан фикр алмашишга етарли бўлади. У эшитган ва кўрганлари тўғрисидаги маьлумотларни тушуна олади. Ўзидаги ахборотларни муайян тартибда баён қила билади, ақлий фаолият операцияларидан ўринли фойдаланади (уларни таққослайди, ойдинлаштиради. Умумлаштиради, хукм ва хулоса чиқаришга ҳаракат қилади).





Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling