Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet11/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти, фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолар, танбеҳлар, тақризлар алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, магнитофон овозлари, фотолавҳалар, хужжатли фильмлар, тақризлар ўрганилаётган шахсни тўлароқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларони кўзатишда, унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жихатларини очишда ёрдам беради. Болалар психологиясида болаларнинг таржимаи холи асосида илмий тадқиқотлар, масалан, Н.А.Менчинский, В.С. Мухнанинг кузатишлари “Она кундалиги” номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган.
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, А.Н.Толстой, А.М.Горький, С.Айний, Ойбек, Абдулла Қаххор ва бошқалар қатор адабиётларнинг эсталиклари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида муаллифларнинг ҳис-туйғуси, темпераменти, ҳарактери, қобилияти, исътедоди, қизиқиши, интилиши, майли, лаёқати, дунёқараши, эътиқоди, нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Анкета методи. Болалар психологиясида кенг қўлланадиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги олимларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ходисаларга муносабатлари ўрганилади. Анкета одатда учта хил тўзилади. Уларнинг биринчи хили англашишлар мотивларни англаш мўлжалланган саволлардан тўзилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хил анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади. Анкетадан тарли ёшдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига, тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш машиналарида ҳисобланади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади. Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни пухта ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling