Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Болалар психологиясининг ёрдамчи методлари


Download 287.6 Kb.
bet10/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

5. Болалар психологиясининг ёрдамчи методлари
Суҳбат методи. Бу метод билан инсон психикасининг ўрганишда суҳбатнинг мақсад ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъекти танланади, мавзуси, ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар, гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан ўзвий боғлиқ савол-жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади муайян бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл-заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, тийраклиги, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғрисида маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил саволлар берилади.
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтариқ сўзлар, “ғализ” иборалари, нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарли муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол-жавобнинг бир хил шаклда эмаслиги, синалувчида ўзига хос ишлар услуби, ошкоралик етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ваш у сабабли бошқа методларга мурожат қилишга тўғри келади.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи. Инсон хотираси, тафаккур, қобилият ва ҳаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод ёш даври психологиясида кенг қўлланади. Болалар чизган расмлар,ясаган ўйинчоқлар, методлар, ёзган шеърларни таҳлил қилиш орқали, бадиий ва адабиий қобилияти, ижодий ҳаёли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрганиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян хукм ва хулоса чиқарилади.

Булар турли ёшдаги жинсдаги одамлар, ҳар хил касб эгалари томонидан яратилган бўлиши ва шунга кўра шакли, мазмуни, сифати, оригиналлиги, катта-кичиклиги, ҳарактери билан бир-биридан кескин тафовут қилиши мумкин.


Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, талаблар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар психик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар тўплаш мумкин.
Лекин инсондаги психик ўзгаришлар, камол топиш ва буларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йигиш учун бу методнинг ўзи етмайди. шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам фойдаланиш макул. Фаолият махсулини уpганиш орқали мактабгача ёшдаги болаларни уpганиш хақида гап кетганда, биринчи навбатда, болаларнинг тасвирий фаолияти махсулларини тахлил килиш назарда тутилади. Шу туфайли тасвирий .фаолият махсулларини уpганишга асосланган методлар уз но­ми билан график методлар деб аталади. График методлар уз ичига расм чизиш методикалари - «Одамни чизrин , «Автопортрет», «Эркин мав­зудаги расм», «Дунё расми», «Оила расми», «Оиланиинг кинетик расми», "Уй, дарахт, одам» - «Геометрик шакллардан одам расмини йигиш» , «Дарахт» график тести, «График диктант» ва бошқаларни олади. Юкорида тилга олинган методик воситалар адабиётларда батафсил тахлил этилган.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling