Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet12/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Социометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзоалри ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнниг даражасини ўлчашда қўлланади. Унга америкалик социолог Джон Моренко асос солган.
Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга қатнашиши сўралади. Олинган маълумолар матрица, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумолар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради холос. Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан социометрининг ёш даври психологиясига мослаб ўзгартирилаган турлари ишлаб чиқилган. Бу шахсларнинг бир бирини танлаши мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса социометриянинг Я.Л.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради. Шу билан бирга гуруҳлардаги шахсларнинг яққол, аниқ нуқтаи назар, гуруҳбозлик, оғмачилик, қарама-қаршилик, ҳис-туйғунинг зўриқиши, гуруҳий жипслик, мослик, муносабатнинг мотивлари, қурилиши, жинслар ўрдасидаги мулоқотларнинг замини ҳамда сеҳри манна шу калит билан очилади.
Умуман айганда, социометрии методидан турли ёшдаги, икки хил жинсдаги, савияси ҳар хил кишилар гуруҳлардаги психологик қонунларни тадқиқ этишда унумли фойдаланиш мумкин.
Сўров. Сўров – тaдкикотчи ва респондентнинг бевосита ёки билвосита узаро алокаси давомида бирламчи вербал ахборот йигишга йуналтирилган метод суров анкета ёки интервью шаклида утказилиши мумкин. Анкета ёрдамида суров утказилганда синалувчи ёзма саволлар­га, интервьюда эса огзаки саволларга жавоб кайтаради.

Суров куйидаги боскичларга эга булади:


1. «Эпиграф». Бунда синалувчининг фикрлари муайян йуналишга солинади, синалувчилар саволларга жавоб беришга ундалади.
2. «Курсатма». Бунда синалувчига суров жараёнида саволларга кандай жавоб кайтариш мумкинлигини, суров максади, унинг ким то­монидан утказилаётгани, ундан олинган маълумотлар нима максaддa ишлатилиши хакида маълумот берилади.
3. «Суровга мослашиш». Бунда синалувчи саволларга жавоб беришга йуналтирилади, унда узига нисбатан ишонч хосил килинади, у билан узаро ишончга асосланган муносабат урнатилади, унда саволларга хар кандай жавоб кайтариш мумкин, деган таассурот хосил килади. Бу­нинг учун суровда дастлаб эмоционал-нейтрал, осон, умумий саволларберилади.
4. «Макcaдгa эришиш». Бунда зарур булган асосий маълумотлар кулга киритилади. Бунин г учун ушбу боскичда тадкикотчи учун хам, синалувчи учун хам мухим булган саволлар берилади.
5. «3урикиш бартараф этиш». Бунда суровдаги масалалар ва са­воллар хусусида, бутун суров жараёни хакида йигилган хиссиётлар бар­тараф этилади. Бунинг учун суров сунгида нисбатан осон, ижобий эмо­ционал саволлар берилиши, масалан, синалувчининг ижтимоий демо­график хусусиятлари хакидаги саволлар берилиши мумкин.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling