Ma’ruza ingliz-amerika geosiyosiy maktabi reja


Download 353.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana07.02.2023
Hajmi353.04 Kb.
#1172406
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 мавзу марузаси



Ma’ruza 5. INGLIZ-AMERIKA GEOSIYOSIY MAKTABI 
 
 
Reja: 
 
 
 
1. Инглиз-америка классик геосиёсати: пайдо бўлиши, асосий 
назариялар ва характеристикаси 
 
2.
Ҳенри Томас Бокль қарашлари. 
 
3. Филипп Ҳовард Коломб 
 
4. Арнольд Жозеф Тойнби 
 
5. Хелфорд Жорж Макиндер “Тарихнинг географик ўқи” назарияси 
“Ҳартланд” назарияси 
 
6. Алфред Тэйлор Мэҳэн “прагматик геосиёсат” назарияси 
 
7. Спайкмен геосиёсий доираларда “Римланд” концепцияси 
 
Инглиз-америка классик геосиёсати: пайдо бўлиши, асосий 
назариялар ва характеристикаси. Тадқиқотчилар инглиз-америка 
геосиёсати анъаналари тарихи тахминан XIX аср ўрталаридан бошланган 
дейишади. Бу даврда Англия улкан мустамлакачилик давлатига айланди
АҚШда бўлса, марказлашган давлат барпо этилган, миллий вазифалар, мақсад 
ва манфаатлар шаклланган, биринчи даражадаги устувор мақсадлар 
аниқланган, Англия билан муносабатлар асосан ҳал этиб бўлинган эди. Ҳар 
иккала мамлакатнинг расмий доиралари ҳам, назариётчи олимлари ва 
стратеглари ҳам ўз давлатлари ва улар учун умумий бўлган жаҳоний 
манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларни амалга оширишнинг йўлларини, 
зарурий конкрет геосиёсий ва геостратегик қадамларни белгилаб беришар ва 
бу билан ўз мамлакатлари жамоатчилигини бўлғуси жаҳон сиёсатини қабул 
қилишга тайёрлаётган эдилар.
Буюк Британия геосиёсатчилари тарихий адабиётда “инглиз-саксон” 
геосиёсати деб ном олган бу мактабнинг илк ижодкорлари бўлдилар. Инглиз 
олими, Лондон университетининг география профессори Ҳенри Томас Бокль 
(1821-1861) улардан бири эди. У ўз асарларида географик детерминизм 
назарияларидан келиб чиққан ҳолда давлатнинг пайдо бўлиши, маданий, 
ижтимоий тараққиёти, халқларнинг сайёрадаги мавжуд вазияти ва ҳоказолар 
билан боғлиқ кўпдан-кўп геосиёсий фикр-мулоҳазаларни илгари сурган
тахминан Ҳегелнинг “географик ёндашув схемаси”га ўхшаш фикрларни 
ўртага ташлаган. Бироқ Бокль иқлимнинг ижтимоий тузилмага таъсири 
чегаралари ҳақида Ҳегель томонидан илгари сурилган қоида билан чекланиб 
қолмади ҳамда “Англияда цивилизация тарихи” асарида географик муҳитнинг 
жамиятга таъсири масаласида янги ғояларни илгари сурди. 
Бокль халқлар ва давлатларнинг ривожида табиий-географик 
омилларнинг тўрт гуруҳи: иқлим, озиқ-овқат, тупроқ ва “табиатнинг умумий 
кўриниши” ролини ажратиб кўрсатди. Унинг фикрича, цивилизация 
ривожининг асосий сабаби Қадимги дунё мамлакатларида тупроқ 
унумдорлиги, Европада бўлса, иқлимнинг мўътадиллиги билан боғлиқдир. У, 
шунингдек, инсон тафаккурининг тарихий жараёнларга таъсирини асос қилиб 


олган ҳолда ёздики, жамиятнинг ривожи ва иқтисодий фаровонлиги табиат 
саховатигагина эмас, балки инсонларнинг ғайратига ҳам боғлиқ. Моддий 
заҳиралар собит ёки нособит, чекланган ёки кўп бўлиши мумкин. Инсон 
ғайрат-шижоатининг эса, улардан фарқли ўлароқ, чеки-чегараси йўқ. 
Олимнинг фикрича, аҳоли турмуш даражаси ўзи яшаб турган заминнинг 
сифати, озиқ-овқатининг миқдори, сифати ва қуввати, шунингдек 
инсонларнинг куч-қуввати ва қобилиятларига ҳам тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Инглиз классик геосиёсати ва геостратегиянинг ёрқин намояндаларидан 
бири Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучларининг вице-адмирали Филипп 

Download 353.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling