Ma’ruza ingliz-amerika geosiyosiy maktabi reja


“Тарихнинг географик ўқи” назарияси


Download 353.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana07.02.2023
Hajmi353.04 Kb.
#1172406
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 мавзу марузаси

Тарихнинг географик ўқи” назарияси: географ олим, тарихчи, 
сиёсий мутафаккир Хелфорд Жорж Макиндер (1861-1947) инглиз-сакс 
классик геосиёсат мактабининг асосий сиймолари ва асосчиларидан бири, ўз 
даврининг буюк геосиёсатчиси бўлган. У геосиёсатнинг “Ҳартленд”, “ўқ 
минтақаси”, “ички ва ташқи ярим ой” мамлакатлари, “ички океан” зонаси ва 
шу каби кўпгина геосиёсий тушунчалар ва категориялар муаллифидир. 
Макиндер жаҳон сиёсий тарихига оид жуда кўп оригинал ва инқилобий ғоялар 
муаллифи ҳамдир. 
Макиндер 1904 йилда эълон қилган “Тарихнинг географик ўқи” 
мақоласида “сиёсий география” ва геосиёсатга кўпгина янги тушунчаларни 
олиб кирди, геосиёсатнинг асосий қонунларидан ҳисобланган “тарихнинг 
географик ўқи” ғоясини таърифлаб берди. 
Макиндернинг диққат марказида турган бу назариянинг асосий 
вазифаси жаҳон сиёсатида буюк империяларнинг, биринчи навбатда, жонажон 
ватани Буюк Британиянинг гегемонлик ролини, сайёрада унинг ҳукмрон 
позициясини таъминлаш стратегиясини асослаб беришдан иборат эди. 
Макиндер фақат қулай географик маконгина эмас, балки геосиёсий ва 
геостратегик нуқтаи назардан сайёрада энг ўрта, марказий мавқеда жойлашуви 
давлат учун энг фойдали жойлашишдир, деб ҳисоблаган. У ўз даврининг 
геосиёсий билимларига асосланган ҳолда, дунёнинг геосиёсий ва ҳарбий-
стретегик маънодаги маркази Евроосиё қитъаси, унинг маркази эса 
“жаҳоннинг юраги” ҳисобланиши мумкин бўлган “Ҳартланд” эканлигини 
даъво қилиб, ўзининг машҳур “Ҳартланд” назариясини илгари сурди. 
Макиндер “Ҳартланд” – Евроосиёнинг қуруқликдаги қисми (ҳозирги 
Шарқий ва Ғарбий Европа, Осиё ва Африканинг қитъа қисми, Россиянинг 
Европа қисми ва бошқа ҳудудлар) жаҳонни назорат этиш учун энг қулай ҳудуд 
экани тўғрисидаги фикрни асослашга уринган
1

Швед қироли Карл XII ва Наполеон I нинг Евроосиёнинг улкан 
ҳудудларини босиб олишга уриниши чиппакка чиққанини, денгиз 
давлатларининг флоти ва қўшинининг бу ерларга бостириб кириш имкони 
йўқлигини Макиндер “Ҳартланд”нинг қулай ҳарбий-стратегик ҳолати билан 
изоҳлади. 
Макиндер Жаҳон ороли ичида жойлашган “Ҳартланд”нинг сайёрадаги 
маконини концентрик доиралар системаси орқали тасвирлаган. У система 
марказига “тарихнинг географик ўқи”ни ёки “марказий ареал”ни 
жойлаштирган. Ундан кейин Евроосиё қитъасининг сарҳадларидаги ерларни у 
“ички яримой”га (Германия, Австрия-Венгрия ва Туркия шу ердан жой олган), 
шунингдек “ташқи яримой”га (Буюк Британия, Америка ва Канада) киритган. 
Унинг фикрича, “ички яримой” цивилизация-нинг жадал ривожланиш 
минтақасидир. 
1
Маккиндер Х. Географическая ось истории // Политечкая история, 1995, № 5, с. 162. 


“Ҳартланд” геосиёсий тузилмасининг фарқли хусусиятлари, Сибирь, 
Евроосиёнинг Енисейдан ғарбда жойлашган ерлари ҳақидаги геосиёсий 
маълумотлар ва бошқа масалалар Макиндерга қадар ҳам сайёҳларга маълум 
бўлган. Қуруқлик ва сув ҳавзаларининг халқлар ва давлатлар (Қадимги Хитой, 
Миср, Ҳиндистон, Қадимги Юнонистон, Қадимги Рим, Карфаген ва ҳ.к.) 
тарихида ўйнаган роль ҳақида ҳам кўпгина маълумотлар Макиндердан олдин 
айтилган. Бироқ мантиқий жиҳатдан “тарихнинг географик ўқи” назариясини 
илк дафъа айни Макиндер асослаб берди ва ривожлантирди
2

Макиндер системасида “Ҳарланд”дан кейин “ташқи доира” (Африка ва 
бошқа ҳудудлар) туради. У бу ерга “ташқи ёки орол яримойи” деб ном берган. 
Мазкур минтақа географик жиҳатдан жаҳон қитъаларидан четда жойлашиши 
билан бир қаторда, маданий жиҳатдан ҳам орқада қолади. 
Бошқа томондан, “ички яримой” доимий равишда “қуруқлик ва денгиз 
қароқчилари”нинг ҳужумига гирифтор бўлиб туради. Шунинг учун бу 
минтақа акс таъсир доираси сифатида цивилизация жадалроқ ривожланадиган 
минтақага айланади. Тарих бўлса, ўз географик, қитъа ўқи атрофида айланади. 
Макиндер ХХ аср бошида “марказий минтақа” ва “ички яримой” 
мамлакатлари ўртасида мувозанат мавжуд бўлган, деб ҳисоблаган. 
Евроосиёнинг “марказий минтақасига”, яъни Россияга ҳужум қилиш учун 
Англия, АҚШ ва Япония каби денгиз мамлакатларида етарли куч бўлмаган. 
Шунингдек, улар Евроосиё ҳудудида истило қилган стратегик жиҳатдан 
муҳим ерларини сақлаб қолиш иқтидорига ҳам молик эмасди. Айни чоғда 
денгиз давлатларининг ўзлари ҳам, мустамлакалари ҳам Россия ва АҚШнинг 
бостириб киришга уриниши хавфидан холи эмасдилар. 
Инглиз геосиёсатчисининг фикрича, ХХ аср бошигача аҳвол шундай 
бўлиб турди. XIX аср охирларига келиб Россияда капитализмнинг кучли 
ривожланиши, темирйўл қурилишларининг кенгайиши, ХХ асрнинг 30-
йилларида ҳаво нақлиёти ва авиациянинг тараққий топиши кучлар нисбатини 
сезиларли даражада ўзгартирди. Сибирь, Узоқ Шарқнинг табиий заҳиралари 
жадал ишга солина бошлади, хом ашёларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи 
улкан комбинатлар қурилди, янги шаҳарлар қад кўтарди, қудратли денгиз 
базалари ва замонавий флотлар барпо этилди, темир йўллар ва тош йўлларнинг 
ўтказиш қобилияти анча яхшиланди. Буларнинг ҳаммаси қўшинларни бир 
стратегик пунктдан иккинчисига оммавий равишда кўчириш имконини 
яратди. 
Бундан ташқари янги транспорт технологияларининг пайдо бўлиши, 
қуруқликдаги қўшинлар сонининг кўпайтирилиши ва ХХ асрнинг шу каби 
бошқа реалликлари ҳам геосиёсий кучлар нисбатига жиддий таъсир 
ўтказди.Тарих майдонига чиққан денгиз давлатлари: Португалия, Испания, 
Голландия, Франция қаторига XIX аср охирида Буюк Британия ҳам қўшилди. 
Юзага келган янги шароитда “Ҳартланд”нинг икки катта давлати – 
Россия ва Германиянинг географик ҳолати ва жадал ривожланиши 
Макиндерни қаттиқ ташвишлантирди. У бу давлатларнинг геостратегик 
2
Василенко И.А. Ўша асар, 113-бет. 


манфаатлари ва геосиёсий мантиқнинг ўзи истиқболда Россия-Германия 
иттифоқига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблади. Бу иттифоқда Россия етакчи, 
Германия бўлса, бошқарилувчи давлат бўлиши мумкин. 
Макиндер бошқа вариантни ҳам истисно қилмаган. Бунга кўра, Россия 
аввалига Евроосиёда, сўнгра Жаҳон оролининг (бу ерда Макиндер Евроосиё 
ва Африкани кўзда тутган) кенгроқ минтақасида тўла ҳукмронликка эришади 
ва шу билан унинг барча табиий ва инсон ресурсларини ўз манфаатларига 
хизмат қилдиради. Шундан кейин Россия қолган барча мамлакатларни ҳам ўз 
манфаатларига бўйсундириб, жаҳонда ўз ҳукмронлигини барқарор қила олади. 
Геосиёсатчининг фикрича, денгиз давлатлари борган сари умуман 
Евроосиёга, хусусан Россияга қаршилик кўрсата олмайдилар. Бу шу билан 
боғлиқки, қитъа иттифоқининг ҳудуди кенгайиши ва унинг моддий базаси 
мустаҳкамланиши билан бир қаторда “ички яримой” давлатларининг қудрати 
заифлашади, бу эса уларнинг ҳалокатига сабаб бўлади
3

Макиндер “ички яримой” давлатларининг яна бир ожиз томони – денгиз 
коммуникацияларининг заифлашувидадир, деб ҳисобларди. Евроосиё 
мамлакатлари денгиз йўли орқали юк ва қўшинларни ташиш ишини тўсиб 
қўйиши, шу билан уларнинг таъминотини, шунингдек метрополия ва 
мустамлака орасида техника, товарлар, хом ашё ташишни қийинлаштириши 
мумкин. 
Кўряпмизки, Макиндер ХХ аср бошларида йирик денгиз флоти, 
ривожланган темир йўл ва автомобиль йўллари тармоғига эга бўлган кучли 
Россиядан хавфсираган ва у билан Британия империяси ўртасида қачондир 
ихтилоф чиқишини башорат қилган. Унинг фикрича, Россия ташқи 
сиёсатининг “Ҳиндистон” йўналишида ривожланиши мумкинлиги тахминини 
ҳам истисно қилиш мумкин эмас. Мана шу сабабларга кўра келажакда Россия 
билан Британия манфаатлари ўртасида йирик тўқнашув содир бўлиши 
мумкин. 
Макиндер “Демократик идеаллар ва реаллик” (1919) номли асарида “ўқ 

Download 353.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling