Ma’ruza ingliz-amerika geosiyosiy maktabi reja
Download 353.04 Kb. Pdf ko'rish
|
5 мавзу марузаси
атлантизм”
деб ном олган геосиёсий концепциянинг етакчи мафкурачиларидан бири ҳам бўлди. У геосиёсий асарларида жаҳон қудратининг учта марказини ажратиб кўрсатган: - Шимолий Американинг Атлантика океани қирғоқлари; - Европа соҳиллари; - Евроосиёнинг Узоқ Шарқи. Спайкмен келгусида жаҳонда “Атлантика блоки” (АҚШ ва Европа мамлакатларининг бирлиги) ҳал қилувчи роль ўйнайди, деб ҳисоблаган. Айни чоғда у Ҳиндистон жаҳон геосиёсатининг тўртинчи марказига айланиши мумкинлигини тахмин қилган. Спайкмен геосиёсий адабиётга биринчи бўлиб “Марказий океан” тушунчасини олиб кирди. Муаллифнинг айтишича, агар Қадимги дунё ва ўрта асрларда Ўртаер денгизи марказий океан ролини ўйнаган бўлса, ҳозирги вақтда бу ролни янги геосиёсий реаллик бўлган Атлантик океани ва “Атлантика қитъаси”, яъни АҚШ ва Ғарбий Европа ўйнамоқда. Спайкмен жаҳонга ҳукмронлик учун кураш жараёнида Европани АҚШнинг иқтисодий, ҳарбий, интеллектуал қўшимтаси деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, АҚШ кучайган сари геосиёсий жараёнларда Европанинг роли, Европа давлатларининг сиёсий суверенитети пасая боради. Қитъада ҳокимият аста-секин бутун “атлантика макони” йўлбошчиларини бирлаштирган алоҳида тузилма қўлига ўтади. Бу тузилмада асосий ролни АҚШ ўйнайди. Спайкмен, шунингдек, бутун сайёра миқёсида “анаконда” сиёсатини амалга ошириш зарурлиги ғоясини биринчи бўлиб илгари сурди, бу сиёсат ёрдамида Африка, Осиёнинг соҳил бўйи ҳудудларини, араб мамлакатлари, Ҳиндистон ва Хитойни назорат этиш ва бўғиш кераклигини асослашга уринди. Умуман, Спайкмен халқаро муносабатларда куч ишлатиш тарафдори бўлган. Унинг фикрича, жаҳон геосиёсатида куч ҳар қандай сиёсий тартибнинг зарурий таркибий қисмидир. Халқаро иерархия дунёсида ташқи сиёсатнинг мақсади, энг аввало, давлатнинг қиёсий куч-қудрат позициясини яхшилашга ёки, ҳеч бўлмаганда, сақлаб қолишга қаратилмоғи даркор. Муаллифнинг айтишича, давлатнинг кучи, пировард натижада, унинг муваффақиятли уруш олиб бориш қобилиятини ташкил этади. Download 353.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling