Релей-Жинс формуласи. Релей ва Жинс энергиянинг эркинлик даражалари бўйича тенг тақсимланиши хақидаги мумтоз статистик теоремага асосланиб ва хар бир электромагнит тебранишга ўрта хисобда кТ нинг иккита ярми, яъни унинг битта ярми тўлқиннинг электр энергиясига ва иккинчи ярми магнит энергиясига тўғри келади деб хисоблаб функция учун қуйидаги ифодани олдилар:
(10)
бу ифода Релей-Жинс формуласи деб аталади.
Релей-Жинс формуласи билан олинган эгри чизиқни тажрибада олинган чизиқ билан солиштириб кўрамиз. Расмдан кўринадики, натижалар фақат катта тўлқин узунликларидагина мос келади.Кичик тўлқин узунликларида функция, ёки Ре энергетик ёритувчанлик чексиз қийматларга интилишини кўрсатади. Ундан оламн
0 4 6 8 , мкм
инг ультрбинафша халокати деб ном олган хулоса келиб чиқади. Яъни барча жисмлар ўзларидан кичик тўлқин узунликларида чексиз кўп энергия чиқариб, температуралари пасайиши ва оламнинг музлаши керак деган тушунча пайдо бўлади.
Иссиқлик нурланиши қонунларини мумтоз физика асосида тушунтиришларнинг барчаси мувоффа?ияцизликка учраши бу қонунлардан ташқари яна қандайдир қонуниятлар борлигини кўрсатди.
1900 й.да М.Планк ф(,Т) функциянинг тажриба натижалари билан аниқ мос келувчи ифодасини топишга мувоффа? бўлди. Бунинг учун у мумтоз назарияга мос келмовчи қуйидаги назарияни илгари сурди: электромагнит тўлқинлари алохида-алохида энергия порцияси (кванти) шаклида тарқалади. Квант энергияси нурланиш частотасига пропорционал:
(11)
Иссиқлик нурланишида энергия тақсимоти функцияси кўриниши қуйидагича:
(12)
Бу формула Планк формуласи деб айтилади. Планк доимийсининг тажрибалардан топилган қиймати қуйидагига тенг: .
Планк формуласи ёрдамида юқорида баён қилинган барча қонунларни келтириб чиқариш мумкин. Иссиқлик нурланиши қонунларини ўрганиш жараёнида квант физикасига асос солинди ва бу назария ёрдамида барча микро ва макро дунёда рўй бераётган ходисалар тўла тушунтирилиб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |