Маъруза машғулотлари модул № мавзу: амалий оптика фанининг ўрни ва аҳамияти


Download 7.07 Mb.
bet16/38
Sana18.11.2023
Hajmi7.07 Mb.
#1783827
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
амалий оптика 12.02

Назорат саволлари.
1. Ёруғлик нурлатгичлари. Нурланишларнинг спектрал зичлиги хақида тушунча.
2. Нурланиш турлари, иссиқлик ва люминесцент нурланиш.
3. Люминесцент нурланиш турлари, Стокс қонуни.
4. Иссиқлик нурланиши.
5. Стефан Больцман конуни
6. Вин силжиш қонуни.
7. Нурланиш ва ютиш спектрал қобилиятлари.
8. Кирхгоф универсал функцияси.
9. Планк формуласи
10. Спонтан ва мажбурий нурланиш.
15. Мажбурий нурланишда Эйнштейн коэффициэнтлари.
16. Лазер нурланиши ва уни бошқа манбалар нурланишидан фарқи.
17. 3 - энергетик сатхли системада генерация хосил қилиш шартлари.
18. 4 - энергетик сатхли системада генерация хосил қилиш.
19. Турли актив элементли лазерларнинг нурланиш характеристикалари.
20. Ярим утказгичли лазерлар тузилиши ва уларни характеристикалари.


МАВЗУ: ОПТИК НУРЛАНИШЛАРИНИ ҚАЙД ҚИЛУВЧИ ҚУРИЛМАЛАР.
Режа:

  1. Оптик нурланишларини қайд қилувчи қурилмалар.

  2. Оптик нурланишларини қайд қилувчи қурилмаларнинг асосий характеристикалари. Фотографик, фотоэлектрик ва бошқа қайд қилиш усуллари.

  3. Уларнинг фарқи ва афзалликлари.

  4. Фотоприёмникларнинг спектрал сезгирликлари.

Таянч сўз ва иборалар: оптик нурланиш, фотографик қайд қилиш усуллари, фотоэлектрик, фотоприёмник, спектрал сезгирлик, спектроскоп.
Оптик нурланишларини қайд қилувчи қурилмаларнинг асосий характеристикалари. Фотографик, фотоэлектрик ва бошқа қайд қилиш усуллари. Уларни фарқи ва афзалликлари. Фотоприёмникларнинг спектрал сезгирликлари.
Спектроскопик қурилманинг умумий схемаси чизмада келтирилган


Спектроскопик қурилманинг блок-схемаси

1 – ёруглик манбаи,
2 - объектив (линза ёки линзалар исстемаси, одатда, спектральасбобнинг кириш тирқишига манбанинг тасвирини тўғрилаб беради яна бошқа ёритиш схемалари бўлиши ҳам мумкин,
3 – спектраль асбоб,
4 - фотоприемник,
5 – қайд қилувчи система

Кўрсатилган блокларнинг ҳаммаси бўлиши шарт эмас. Масалан сифат анализ учун фотоприёмник ва қайд қилувчи асбобсиз ҳам кўз билан таққослаб ишлаш мумкин, юқори ажрата олиш қобилиятига эга бўлган спектрал асбобларда эса фотоприемник ва кайд килуви қурилма албатта бўлиши шарт.
Спектрларни қайд қилиш усулларига қараб спектрал асбоблар:
1.спектрографлар - спектрларни фотографик қайд қилувчи асбоблар;
2.спектроскоплар –уларда спектрлар куз билан курилади;
3.спектрометрлар – спектрларни фотоэлектрик қайд қилувчи асбобларга булинади
монохроматорлар – спектрнинг тор қисмини ажратиб беришга мўлжалланган асбоблар. Агар бу бўлаклар кетма-кет ўзгарса (бу спектрни сканерлаш деб аталади) ва асбобдан чиқаётган нурланиш фотоэлектрик қайд қилинса. Унда монохроматор спектрометрга айланади.
Спектрларни таркиб элементларга ажратишига қараб асбоблар:
- призмали;
- дифракцион панжарали;
- интерференцион асбобларга ажратилади.
Тадқиқ этилаётган параметрларнинг эксперимент шароитига боғлиқ ҳолдаги хатолиги 2—3% дан 10—15% гача бўлиши мумкин. 
Призмали ва ДП асбобларнинг физик принципларида етарлича фарқлар бўлишига қарамасдан кўплаб умумий хусусиятларини эътиборга олиб улар худди шундай умумий хусусиятлари бўлган «интерференцион асбоблар»дан фарқли равишда «тирқишли асбоблар» синфига киради.

Download 7.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling