Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари
- УАШ тайёрлашдаги аҳамияти
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
17-маъруза Экология ва биосфера
- УАШ тайёрлашдаги аҳамияти: Бу мавзу орқали талабалар, биосферанинг
ифлосланиб боришига нималар сабабчи бӯлаётгани ва экологик омилларниг салбий таъсири ҳақида маълумотга эга бӯладилар. Бу олган билимларини экология, эпидемиология, биокимё, биофизика, химия, гигиеник фанлар, шунингдек токсикология, аллергология, иммунология, юқумли касалликлар, тери-таносил касалликлари ва бошқа клиник фанларни ўрганишда кенг фойдаланилади. - фанлараро интеграция: тиббий биология ва умумий генетика фани тиббий биологик фанлар – биокимё, кимё, анатомия, экология, гистология, физиология, иммунология, патологик физиология ва патологик анатомия фанлари билан горизантал интеграцияда; клиник фанлар – иммунология, аллергология, онкология, терапия, герантология, гематология, трансплан- тология, жаррохлик, урология, неврология, эндокринология, тиббий генетика, акушер-геникология, эпидемиология, юқумли касалликлар, тери- таносил касалликлари фанлари билан вертикал интеграцияда дарс олиб боради. Маърузада ўрганиладиган саволлар: 1. Биосфератаълимоти,таркиби,функциялари моддалар ва энергиянинг айланиши. Биоген миграция. 2. Биосфера эволюцияси, ноосфера. Биосфе-ранинг ифлосланиши ва унинг олдини олиш чоралари 3. Экология,вазифалари,омиллари, ўрганиш методлари, системалари, биогеоценозлар 4. Одам экологияси фанининг асосий вазифалари, инсонларнинг экологик дифференциацияланиши. 5. Антропоэкологик системалар. Инсон фаолиятининг табиатга таъсири. БИОСФЕРА ВА ОДАМ Биз яшаб турган сайёрамиз юзасида бундан 5—5,5 млрд. йиллар олдин унинг пўстлоғи ҳосил бўла бошлаган. Кейинчалик эса асосий геологик қаватлари яъни атмосфера, гидросфера ва литосфера вужудга келган. Атмосфера 3 та қаватдан ташкил топган бўлиб, улар: тропосфера, стратосфера ва ионосфера. Тропосфера Ер юзига тегиб турувчи пастки қават бўлиб, 16 км баландликкача кўтарилади ва атмосфера массасининг 80% ини ташкил қилади. Тропосферада моддаларнинг горизонтал ва вертикал ҳаракатлари ҳамда уларнинг аралашишлари туфайли булутлар юзага келиб ёғингарчилик бўлиб туради. Тропосфера ер юзининг нурланиши ҳисобига чиққан иссиқлик таъсирида қизиб, юқорига кўтарилган сари ундаги ҳарорат пасая боради ва юқори чегарада ҳарорат — 50 0 С гача совийди. Тропосфера таркиби 78,08% азот, 20,95% кислород, 0,93% аргон, 0,03% карбонат ангидрид ва жуда озгина миқдорда неон, гелий, метан ва бошқалардан иборат. Тропосфера қавати устида стратосфера жойлашган. Стратосферанинг юқори чегараси 100 км баландликкача чўзилган бўлиб у ерда ҳавонинг ҳарорати 0—10°С иссиқ бўлади. Ер юзида фотосинтез ҳисобига ҳосил бўлган эркин кислород стратосферада электр зарядлари ва ультрабинафша нурлари таъсирида озонга айланади. Атмосфера умумий массасининг миллиондан бир қисмини озон ташкил қилади. Озоннинг энг кўп қисми 25 км баландликда тўпланган. Озон қавати, ультрабинафша ва космик нурларни ўзига ютиб, организм ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Ерга йўналаётган 13% қуёш радиациясини озон қавати ютади. Шунннг учун ҳам стратосферадаги ҳаво ҳарорати пастдан юқорига қараб — 56 дан — 10 гача кўтарилади. Стратосфера устида ионосфера жойлашган бўлиб, ундаги ҳаво ионлашган бўлади. Ер юзидан юқорига кўтарилган сайин ҳавонинг таркиби ўзгариб боради. Ҳавонинг кислород ва азотдан иборат таркиби 400—600 км баландликгача сақланиб, ундан юқорида эса гелий ва водород миқдори кўпаяди. Литосфера. У Ернинг қаттиқ қавати бўлиб, унинг қалинлиги 50 км дан 200 км гача боради. Литосферанинг юқори қисми Ер пўстлоғини, пастки қисми эса Ер мантиясини ҳосил қилади. Ер пўстлоғи қуйидаги қаватлардан ташкил топган: чўкма, гранит, базальт. Литосферанинг юқори қисмида инсон учун зарур бўлган маҳсулотлар етиштирилади. Ер пўстлоғи жуда кўп фойдали қазилмаларга бой бўлиши билан бирга атом ва химия саноатининг заҳарли қолдиқларини ва кўпгина чиқиндиларни ўзида сақловчи макон вазифасини ҳам бажаради. Гидросфера. У Ернинг сувли қавати ҳисобланиб, абадий музликларни, океанларни, денгизларни, кўлларни ва дарёларни ўз ичига олади. Бизнинг планетамизнинг умумий майдони 510 млн. км 2 бўлиб, шундан 361 млн. км 2 (71%) ни гидросфера, қолган қисмини эса, яъни 149 млн. км 2 (29%) ни қуруқлик гашкил қилади. Биосфера тушунчасини фанга биринчи бўлиб 1875 йили австриялик геолог Э. Зюсс киритди. Унинг фикрича Ернинг тирик органнзмлар жойлашган қисмн биосфера деб аталади. Биосферада содир бўладиган биалогик жараёнлар билан олимлар ва бутун инсоният қадимдан қизиқиб келганлар. 1899 йили профессор В. В. Докучаев Ерда тупроқ, ҳосил бўлиши, фақат иқлимга эмас, балки тирик организмларга ҳам боғлик эканлигини исботлаб берди. Унинг фикрича тупроқ бир томондан сув, ҳаво ва минерал TOҒ жинслари, иккинчи томондан эса ўсимлик ва ҳайвонот оламининг бир-бирига ўзаро таъсири натижасида юзага келади, яъни тирик органнзмлар бўлмаса тупроқ ҳам бўлмайди. Геолог В. И. Вернадский В. В. Докучаев ғояларини давом эттириб Ернинг геологик қаватига тирик организмлар таъсирнни ўргатувчи янги фан — биохимияга асос солди. В. И. Вернадский фикрича, Ер, океан ва атмосферадаги ҳамма кимёвий моддалар ҳайвон ва ўсимликлар организмига тушиб улар орқали яна тупроққа, сувга ёки ҳавога ўтади. Атмосферадаги фақат аргонгина тирик организмлар билан боғлик эмас, қолган ҳамма элементлар моддаларнинг даврий айланиши туфайли, тирик организмлар орқали бошқарилади. Масалан, сув TOF жинсларини ювиб ундаги кимёвий моддаларни дарёлардан денгизларга туширади. Бу моддалар денгиз ҳайвонлари ва ўсимликлари организмига ўтади ва уларнинг скелетлари орқали яна тупроқ, ёки сувга тушади. Шундай қилиб фақат тирик организм иштирокидагина атмосферадан гидросферага, тупроққа, хайвон ва ўсимликларга кимёвий элементларнинг кучиши руй беради. «Хеч қандай муболағасиз айтиш мумкинки, деб ёзади В. И. Вернадский биосфера ва планетамиз ташқи пўстлоғининг кимёвий ҳолат доимо тирик организмлар таъсири остида бўлади». Демак, биосфера тирик организм йиғиндисини ташкил этувчи оддий бир ҳаёт бўлаги бўлмасдан, балки бир бутун ва термодинамик қонуниятигa бўйсунувчи жой ҳисобланиб ундаги ҳаёт неорганик муҳит шароити билан барча тирикликнинг доимий ва ўзаро таъсирида бўлади. В. И. Вернадский биосферага биокимёвий нуқтаи назардан таъриф беради В. И. Вернадский таърифи бўйнча, «биосфера — бу организмлар билан уларни яшаш муҳит шароитини ўз ичига олувчи ҳаётнинг тарқалган жойи». Ҳозирги пайтда биосферанинг иккала тушунчаси ҳам, яъни биологик (Зюсс бўйича) ва биогеокимёвий (Вернадский бўйича) кенг кўламда ишлатилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling