Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana22.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1381350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17-маъруза Экология ва биосфера

Касалликлар экологияси. У ёки бу касалликни келтириб чиқарувчи 
экологик омиллар ҳар хилдир. Шулардан бири атроф-муҳитни 
ифлослантирувчи ва қишлоқ ҳўжилигида кўплаб ишлатиладиган ҳар хил 
заҳри қотиллар (пестицид) ва минерал ўғитлардир. Бу заҳарли моддалар 
озуқа маҳсулотлари орқали одам организмига тушиб ҳар хил касалликларни 
келтириб чиқариши мумкин. Маълум бир минтақада касалликларнинг 
тарқалиши шу жойда яшовчи аҳоли билан атроф-муҳит ўртасидаги 
муносабатга боғлиқ. Масалан, кўлмак сувлар тўпланиб қолган жойларда 
безгак чивинининг яшаши учун қулай шароит яратилади ва шу жойларда 
безгак касаллигининг пайдо бўлиш эҳтимоли юзага келади. Африка уйқу 
касаллигининг пайдо бўлиши учун эса ўтлоқзор бўлиши керак. Описторхоз 
касаллиги дарё ёқаларида яшовчи кишиларда кўп учрайди, чунки бу 
касалликни келтириб чўқарадиган чувалчангнинг оралиқ ҳўжайини балиқ 
бўлиб, касаллик одамга балиқ гўшти орқали юқади. Арктикада юқумли 
касалликларнинг кўзғатувчисини ташиб юрувчи бўғимоёқлилар бўлмайди. 
Аммо қишки транспорт сифатида ишлатиладиган итлар кўпгина 


касалликларнинг 
(сальмонеллёз, 
қутириш, 
ҳар 
хил 
гельминтоз)
кўзғатувчисини ўзида сақлайди. 
Айрим юқумли касалликлар бутазорларни ва дарахтзорларни йўқотиш 
натижасида юзага келади, чунки бу ерларда яшовчи безгак чивини
каламушлар энди ўз яшайдиган жойларини ташлаб одамлар яшайдиган 
жойларга ўтадилар ва бир қатор юқумли касалликларнинг пайдо бўлишига 
олиб келади. Лекин кишиларнинг юқумли касалликларга берилувчанлиги 
бир хил эмас. Масалан, эритроцитларнинг шакли ўроққа ўхшаш бўлган (бу 
эса ўзига хос камқонлик касаллигини келтириб чиқаради) кишилар безгак 
касаллиги энг кўп таркалган жойда яшасалар ҳам безгак билан оғримайдилар. 
Қанд касаллигини тарқалиши бир хил эмас. Қора танлилар орасида қанд 
касаллиги кам учрайди, чунки уларнинг озуқаси юқори калорияли эмас. 
Лекин озуқанинг ўзгариши билан уларда ҳам қанд касаллиги худди оқ 
танлилардагидек сонда пайдо бўлади. Маълумки уруш йиллари ҳам бу 
касаллик камайган, чунки аҳолининг озуқаси асосан углеводли бўлган. Аммо 
шуни эслатиш керакки овқат махсулотларига нисбатан бўлган парҳез қанд 
касаллигининг пайдо бўлишида энг асосий омил эмас. Чунки ҳар бир 
одамнинг қанд касаллигига мойиллиги бир ҳил бўлмасдан унинг генотипига 
боғлиқ. Қанд касаллиги аутосомада жойлашган рецессив ген орқали юзага 
чиқади ва бу рецессив геннинг аҳоли орасида тарқалиши 20—25% ни гашкил 
қилади. 
Шундай қилиб, ҳар бир жой аҳолиси шу жойнинг иқлим шароитига 
мослашган бўлади. Касалликнинг пайдо бўлиши ва aҳоли сонининг ўсиши 
аҳолининг шу жойнинг экологик омиллар билан қандай алоқада бўлишига 
боғлиқ.
Аҳоли сонининг ўсиши, касалликни камайиши аҳолининг шу жой 
шароитига яхши мослашганлигини билдиради. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling