Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
17-маъруза Экология ва биосфера
Ноосфера. Органик оламнинг ривожланишида бир неча босқичларни
кузатиш мумкин. Биринчи босқичда моддаларни биотик даврий айланиши вужудга келиб, биосфера ҳосил бўлган. Иккинчи босқичда эса тирик мавжудотларнинг сони кўпайиб, тузилиши мураккаблаша борган. Биринчи ва иккинчи босқичларда тирик организмларга таъсир этувчи асосий омиллар- дан фақат биологик омиллар бўлган. Шунннг учун ҳам бу иккита босқични биогенез давр деб аташ мумкин. Учинчи босқичда эса одам пайдо бўлган. Одамлар сайёрамиз биомассасининг сезиларли қисмини ташкил этиб, биосферага таъсир этувчи асосий омиллардан бири бўлиб қолди ва биосферага онгли равишда ёндашиш йўлига ўтди. Ҳозир биосферанинг онг ва тафаккур доираси—ноосферага айлантириш жараёни бораяпти. «Ноосфера» тушунчаси фанга француз философи Э. Ле Руа томонидан киритилди. Ноосфера — бу жамият билан одам ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг оқилона бошқарилиши, яъни биосфера ривожлан- ишининг янги бир босқичидир. Ҳозир стихияли биологик омиллар билан бошқариладиган эволюциядан (биогенез босқичдан) одам онги билан бошқариладиган эволюцияга (ноогенез босқичга) ўтиш кузатиляпти. Бу биосфера ривожланишининг тўртинчи босқичи бўлиб, бунда бисофера албатта ноосферага айланиши, органик эволюция эса ноогенез йўлида бориши керак. Биз жудаям мукаммал техника ёрдамида табиатдаги одамнинг бузғунчилик фаолиятини бутунлай йўқотишимиз керак. Ҳозирги кунда табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш бўйича кенг илмий тадқиқот ишлари олиб бориляпти. Шундай тадқиқотлар асосида янги фан—ноогеника фани юзага келди. Ноогеника — бу узвий илмий техника тараққиёти шароитида экологик турғунликнинг олдини олиш тўғрисидаги фандир. Бу фан ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг янги турларини яратиш масалалари билан ҳам шуғулланади. Олимлар томонидан чорвачилик учун жуда ҳам зарур бўлган ем-ҳашак сифатида ишлатиладиган ва юқори ҳосилли ўсимликлар олишнинг янги усуллари жорий қилинди. Ана шундай озуқалардан бири микроскопик сув ўти — хлорелла бўлиб, у таркибида 45—50 % оқсил моддасини сақлайди. Баъзи бир мамлакатларда хлореллани ҳатто озиқ-овқат сифатида ҳам истеъмол қилинади. Олимларнинг фикрича келажакда микроорганизмлар ёрдами билан ёғочдан, сомондан ва нефтъ маҳсулотларидан ҳар хил озиқ- овқат маҳсулотлари олиш мўлжалланмоқда. Япон олимлари Кен Арима ва С. Ивасаки моғор замбуруғидан пишлоқ тайёрлашда ва сутнинг ивишини тезлаштиришда ишлатиладиган фермент ажратиб олишга муваффақ бўлдилар. Шу пайтгача бундай ферментни соғин сигирлар ошқозонидан олинган ва ҳар йили керакли миқдорда пишлоқ ишлаб чиқариш учун дунё бўйича камида 40 миллион та сигир сўйилар эди. Ҳозирги вақтда ҳар хил чиқиндилар ва сув ўтларидан, метан бактериялари ёрдами билан метан гази олиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилмоқда. Эҳтимол келажакда шаҳарлар энига эмас баландга ва пастга қараб ўсиши мумкин. Биосферани ўта заҳарловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводларни кўсмосга чиқариш мўлжалланмоқда. Ҳозир чучук сув масаласи маълум бир даражада ҳал этилган. Жуда кўп шаҳарларда ичиш учун, чучуклаштирилган денгиз сувидан фойдаланилмоқла. Ҳозирги кунда дунё бўйича денгиз сувини чучуклаштирувчи 800 дан кўпроқ мосламалар бор. Ҳозирда минглаб автомобилларнинг газ билан ишлашга мослаштирилганлиги ҳисобига заҳарли моддаларнинг атмосферага чиқарилиши кескин камайди. Келажакда барча машиналар газ билан ишлашга ўтказилиши мўлжалланмоқда. Биосферанинг табиий бойликларини сақлаш бўйича ғоят катта илмий ишлар олиб борилмоқда. Ана шу илмий ишларни умумлаштириш учун ЮНЕСКО нинг «Одам ва биосфера» (МАБ) деган алоҳида халқаро дастури яратилди. Бу дастурга кўра турли мамлакатларда узоқ йилларга мўлжалланган илмий текшириш ишлари олиб борилмоқда. Бизнинг олимлар ҳам МАБ дастурини амалга оширишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Собиқ иттифоқда атроф-муҳитни мухофаза қилиш масалаларини ишлаб чиқиш бўйича 21 та ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Ана шундай илмий гуруҳлардан биттаси Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатмоқда. Бу илмий гуруҳ, Ўзбекистонда атроф-муҳитни мухофаза қилиш бўйича ўтказилаётган илмий текшириш ишларини умумлаштиради. Ўзбекистонда кўп йиллардан буён айрим доривор моддаларнинг мутацион жараёндаги роли ўрганилмоқда. Олинган маълумотларга кўра айрим биологик фаол моддалар (витамин С, Е ва кофеин) қишлоқ хўжалигида кўп ишлатиладиган заҳри қотилларнинг мутагенлик таъсирини камайтириши мумкин экан. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling