Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana22.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1381350
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
17-маъруза Экология ва биосфера

Биосфера структураси. Тирик организмларнинг биргаликда яшаши 
натижасида биоценоз, яъни биологик бирлик (ҳамжиҳатлик) хосил бўлади. Б 
и о ц е н о з маълум бир географик жойда яшювчи тирик организмлар 
йиғиндисидир. Биоценозда фақат тирик организмлар ўртасидагина моддалар 
алмашинуви содир бўлиб қолмасдан, унинг тирикмас қисми ҳам бу жараёнда 
фаол иштирок этади. Шунга кўра тупроқ, ер ости сувлари ва биосферанинг 
бошқа қисмларининг ўзаро бирлигидан э д а ф о т о п л а р ҳосил бўлади. 
Атмосфера газлари, намлик, ҳарорати, ёруғлик, ёғингарчилик ва шу 
кабиларнииг ўзаро таъсири ҳамда бирлигидан к л и м а т о п л а р юзага 
келади. Эдафотоп ва климатопларнинг ўзаро таъсири ҳамда бирлигидан э к о 
т о п шаклланади. Биосферада ҳайвонот, ўсимликлар дунёси, тупроқ, ва  
иқлим шароити бир ҳил бўлган жойларни учратиш мумкин. Тузилиши 
жиҳатидан бир ҳил бўлган шундай жойларни (нина баргли ўрмон) б и о т оп 
л а р деб аталади. Биосфера нисбатан мустақил бўлган организмларнинг 
табиий тўпламларидан иборат бўлиб, узоқ тараққиёт жараёнида уларнинг ҳар 
бири мустақил ҳолда ўз-ўзини бошқара оладиган системага айланади. 
Ўсимлик, ҳайвон, микроорганизмлар ва ўлик табиатнинг қисмлардан 
ташкил топган мустаҳкам системага б и о г е о ц е н оз дейилади. Ҳар бир 
биогеоценоз қуйидаги тирик ва ўлик таркибий қисмлардан ташкил топган: 1 
— ўсимликлар, 2 — ҳайвонлар, 3 — микроорганизмлар, 4 — тупроқ ва ер 
ости сувлари, 5 — атмосфера. Барча биогеоценозлар моддалар алмашинуви 
бўйича бир-бирига ўхшаш бўлиб, уларда моддадар айланишида қатнашувчи 
уч ҳил организмлар бўлади: 
I. Продуцентлар (хосил қилувчи) —неорганик моддалардан органик 
моддаларни ҳосил қилувчилар — (ўсимликлар). 
II. Консументлар (истеъмол қилувчилар) — аутотрофлар ўсимлик
ҳосил қилган озиқ моддалар билан озиқланувчи oргaнизмлар. Бу
организмлар 3 та гуруҳга бўлинади: биринчи тартибли консументлар
(бир ҳужайрали сув ўтлари билан озиқланувчилар ва ўтхўр 
ҳайвонлар), иккинчи тартибли консументлар (гўштхўр ҳайвонлар) ва 


учинчи тартибли консументлар (гўштхўр ҳайвонларни истеъмол
қилувчи гўштхур йиртқич ҳайвонлар ва одам). 
III. Р е д у ц е н т л а р (тикловчилар)— ўсимлик ва ҳайвонлар
танасидаги органик моддаларни минерал элементларга парчаловчи 
opганизмлар (бактерия ва замбуруғлар). 
Чет эл адабиётларида кўпинча биогеоценоз ўрнига ўзининг таркиби ва 
маъноси жиҳатидан биогеоценозга жуда яқин бўлган экосистема тушунчаси
ишлатилади. Экосистема тушунчаси умумийроқ бўлиб унинг яъни 
экосистеманинг чегараси аниқ эмас, биогеоценоз тушунчасида эса унинг 
чегараси жуда аниқ ифодаланади. Масалан, экосистема тушунчаси бўйича
ҳовузни ва океанни ҳам экосистема дейиш мумкин. 
Биосферанинг чегаралари ва турғунлиги. Taшқи муҳитнинг aсосий 
омиллари (ҳарорат, босим, сув, кимевий элементлар ёруғлик) мавжуд бўлган 
жойда тирик организмлар фақат яшабгина қолмасдан балки ўзидан кейин 
авлод ҳам қолдиради. Тирик организмлар атмосферада 22 км
баландликда, литосферада 4-5 км, баъзи бир маълумотларга қараганда 5-
7 км гача ва гидросферада 11 км чуқурликда учраши мумкин. 
Биосфера бундан 1,5 -2 млрд. йил илгари пайдо бўлган бўлсада, 
ундаги тирик моддаларнинг умумий массаси шу пайтгача ўзгармасдан қолган 
бўлиб 2,423×10
12
тоннани ташкил этади. Бу биосферанинг турғунлигини 
кўрсатади. Қуруқликда яшил ўсимликларнинг умумий массаси 97% ни,
ҳайвонот олами ва микроорганизмлар массаси эса 3% ни ташкил этади. 
Биосферанинг турғунлиги нисбий бўлиб, унинг турғунлигини инсон 
ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари инсон томонидан яратилган 
биоценозлар (далалар, ўтлоклар, яйловлар истироҳат боғлари ва бошқалар) 
яъни агроценозлар ҳам турғун бўла олмайди. Агроценозларда турлар сони
жуда кам. Шунинг учун бу системаларда ўз -ўзини бошқариш
бўлмайди. Уларнинг яшаши учун одамнинг фаол аралашуви ва доимо 
диққат эътибори зарур. Тарихий уйғунлашган моддалар айланишига эга 


бўлган ва табиий шаклланган экосистемалар эса турларга бой бўлиб энг
турғун экосистема ҳисобланади. 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling