Маъруза мавзу: экология ва биосфера. Маъруза материаллари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
17-маъруза Экология ва биосфера
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқлимга мосланиш.
Модда
ва энергия алмашинуви экологияси. Озик-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган энергия организмнинг ҳаракати ўсиши, кўпайиши ва тана ҳароратини доимий сақлашга сарф бўлади. Организм учун керак бўладиган энергия миқдори атроф-муҳит шароитига, ёшга, жинсга, тананинг катта-кичиклигига ва генетик хусусиятга қараб ҳар хил бўлади. Энергиянинг асосий манбалари ёғлар, углеводлар ва оқсиллардир. Ёғлардан ҳосил бўлган энергия барча кишиларда бир хил эмас. Бу кўрсатгич ўрта ер денгизи туманлари аҳолисида 21% га яқии бўлса, ғарбий Европа аҳолисида 30% ни ташкил қилади. Эскимослар энергиянинг 47% ёғлардан олса, кикуй ахолиий фақат 10% гина ёғдан олади. Ўрта Осиё, Европа аҳолиси эса ёғни кам истеъмол қилади, чунки улар организмида ёғ охирги босқичигача оксидланмайди. Ёғни истеъмол қилиш ва ўзлаштириш организмнинг генетик хусусиятига ҳам боғлиқ. Бразилиянинг суғорилмайдиган ва сувга яқин туманларида яшовчи аҳолининг бўйлари узун, иккала туман орасида жойлашган тропик туманларда эсa паст бўйли кишилар яшайди. Бу учта туман аҳолиси бўйининг узунлигидаги фарқ уларнинг кўпроқ нима билан озиқланишига боғлиқ. Суғорилмайдиган жойларда яшовчилар чорвачилик билан, сувга яқин жойдагилар эса балиқчилик билан шуғулланади. Шунинг учун улар кўпроқ оқсилга бой овқатлар билан озиқланадилар. Тропик туманда яшовчилар деҳқончилик билан шуғулланади. Улар озуқасида оқсил эмас, аксинча углеводлар кўп бўлади оқсилга бой овқатларни истеъмол қиладиган кишиларда одатда рахит, цинга касаллиги деярли учрамайди. Иқлимга мосланиш. Атроф-муҳит ҳарорати ўзгариб туришига қарамасдан одам танасининг ҳарорати доимо бир хил бўлади. Инсон иссиққа ҳам, совуққа ҳам осонгина мослаша олади. Иссиқ ўлкаларда яшовчи аҳолида тер безлари кучлироқ ишлайди, шунинг учун тер кўп ажралиб чиқади. Ирқига ва миллатига қарамасдан иссиқ иқлимга мослашиш барча кишиларда бир хилда бўлади. Совуқ ўлкаларда яшовчи аҳолининг энергияга бўлган талаби тропик ўлкаларда яшовчиларникига қараганда кучлироқдир. Бу талаб уларнинг оқсилга бой овкатларни истеъмол қилишлари билан қопланади. Оқсил каби ёғ ҳам совуқ иқлимга мосланишда катта роль ўйнайди. Шунинг учун Арктикада яшовчилар ёғни ва ёғли овқатларни кўп истеъмол қилишади. Иқлим шароитига мосланишда организмнинг тана тузилиши Бергман ва Алленнинг экалогик қоидасига бўйсунади. Бергман қоидасига биноан битта турга кирувчи организмларнинг ҳарорат пасайган жойда яшаган вакилида танасининг ҳажми катталашади. Аллен қоидасига кўра эса атроф-муҳит ҳарорати юқори бўлганда шy шароитда яшаган турнинг вакилларида қўл ва оёқ узун бўлади. Одамда тана ҳажми ва оёқ скелетлари шу қоидага бўйсунади. Масалан, нссиқ иқлимда яшовчи аҳолининг тана ҳажми совуқ иқлимда яшовчиларникига қараганда кичик, қўл ва оёқлари эса узун бўлади. Иссиқ иқлим шароитида яшовчи одамларда ўсиш даври чузилиб, балоғатга етиш даври эса анча кечроқ содир бўлади, иссиқ иқлим шароитида яшовчи аҳолининг бўйи ва қўл-оёқларининг узун бўлишининг боиси балки шундан- дир. Бурун тешигининг шакли ва иқлим шароити ўртасида ҳам узвий бoғланиш бор. Бурун тешнгининг шакли унга тушадиган ҳавонннг қандай даражада намланишига боғлиқ. Одатда қуруқ иқлим шароитида (чўл ва сахро) ҳавода нам кам бўлганлиги учун у бурунда намланиши керак, шунинг учун бундай иқлимда яшовчи аҳолининг бурун тешиги тор бўлади. Бурунга кираётган ҳаво қанча қуруқ бўлса бурундаги суюқликнинг нормада ажралиши шунча бузилади. Шунинг учун бундай кишиларда бурун бўшлиғи ва нафас йўллари касаллиги кўп учрайди. Лекин бу касаллик бурун тешиги узун болган Африка аҳолисида учрамайди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling