Маъруза солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби. АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН солиқ. (2 соат) Режа
Download 361.52 Kb. Pdf ko'rish
|
3-Маъруза
Солиқ базаси Солиқ кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно: 1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар; 2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар; 3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса; 4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар; 5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади; 6) товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса. Солиқ солинадиган база 463- модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: 1) брокерлик ташкилотлари учун — битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; 2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун — товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида; 3) туризм фаолияти субъектлари учун — туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига. Download 361.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling