Маъруза: тафаккур режа
Тушунчалар Тафаккур тушунчалар шаклида ифодаланади. Тушунча
Download 105.21 Kb.
|
12-maruza mavzusi
Тушунчалар
Тафаккур тушунчалар шаклида ифодаланади. Тушунча деганда биз нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим ва энг асосий хусусиятларини акс эттиришни тушунамиз. Тушунчалар ҳукмлардан таркиб топади. Шу сабабли тушунчанинг мазмунини очиб бериш учун бир қанча ҳукм юртишга тўғри келади. Масалан, одам онгли мавжудотдир деган тушунчани оладиган бўлсак, бу ерда одамнинг энг муҳим хусусияти унинг онглилиги экани қайд қилиняпти. Тушунчалар одамнинг турмуш тажрибаси ва билимларининг ортиши жараёнида таркиб топа боради. Ана шу жиҳатдан олганда мактабдаги ўқиш жараё нида болада асосан табиат ва жамият ҳодисалари ҳақида тушунчалар таркиб топтиришдан иборатдир. Демак, катта одамларга нисбатан болаларда ҳали тушунчалар жуда оз бўлади. Одатда тушунчалар моҳияти жиҳатидан конкрет ва абстракт тушунчаларга ажратилади. Алоҳида олинган бир бутун нарсага алоқадор тушунча конкрет тушунча деб аталади. Масалан, стол, диван, қайрағоч, трактор ва ҳоказо. Моддий борлиқдаги нарсалардан фикран ажратиб олинган баъзи хусусият, сифат, ҳолатларга, шунингдек нарсалар ўртасидаги ички муносабатларга, қонуниятларга қаратилган тушунчалар абстракт тушунча деб аталади. Масалан, оқлик, узунлик, баландлик, кенглик, ҳаракат, ёруғлик, қиймати ҳақидаги тушунчалар ва ҳоказо. Тушунчалар кўлами жиҳатидан 3 турга: якка тушунчалар, умумий тушунчалар ва тўпланма тушунчаларга бўлинади. Якка тушунчалар якка нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тушунчадир. Бундай тушунчаларга соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Сирдарё тушунчаларини мисол қилиб келтирса бўлади. Якка тушунчаларнинг хусусияти шуки, бу тушунчаларда ҳамиша аниқ образ мавжуд бўлади. Умумий тушунчаларда бир жинсда бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдалантирилади. Масалан, китоб, мактаб, юлдуз, талаба ва бошқалар. Тўпланма тушунчалар бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир. Масалан, пахтазор, кутубхона, йиғилиш ва ҳоказолар. Тўпланма тушунчаларнинг бир қанчаси бирданига татбиқ қилинганда умумий тўпланма тушунчалар бўлади. Масалан, Алишер Навоий номидаги Давлат Музейи тушунчаси, якка тўпланма тушунчага оиддир. Гуруҳ, жамоа, халқ, миллат ва бошқалар, умумий тўпланма тушунчасига мисол бўла олади. Етти оғайни юлдузлар тўплами, Ҳамза театри жамоаси, Пахтакор футбол жамоаси кабилар якка тўпланма тушунчалар жумласига киради. Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғлиқ равишда намоён бўлади. Бир томондан сўз ёрдамисиз тушунча вужудга келмайди, иккинчи томондан сўз тушунчанинг моддий асоси ва функциясини бажаради. Тушунчалар бир ёки ундан ортиқ сўзлардан ташкил топиши мумкин. Масалан, халқ деган тушунча бир сўздан, ўзбек халқи икки сўздан қаҳрамон ўзбек халқи уч сўздан, озодлик учун курашаётган халқлар, деган тушунча тўрт сўздан ташкил топган. Тушунчалар фикр юритишнинг асосий жараёнлари, яъни классификациялаш, умумлаштириш ва абстракциялаш ёрдами билан вужудга келади. Сўзлар, белгилар, символлар, атамалар тафаккур жараёнида тушунчаларнинг мазмунини акс эттиради. И.П.Павлов таъбири билан айтганда, сўз иккинчи сигнал тизимининг, барча сигналларнинг сигналларидир, бинобарин шу сигналларнинг ҳаммасини ифодалайди, шу сигналларнинг ҳаммасини умумлаштиради. Шундай қилиб, тушунчалар моҳияти ҳукмларда ёритилади, мавжуд ҳукмлар асосида хулоса чиқарилади. Янги ҳукм ҳосил қилинади, топилган янги белгилар, аломатлар тушунчаларни янада бойитади. Тафаккур ёрдамида инсон яратиш, кашф этиш, ихтиро қилишда давом этиши мумкин. Демак, янги тушунчалар, атамалар юзага келаверади, истеъмолдагилари эса янги мазмун касб этади. Детерминизм тамойилига биноан сўзлар янги тушунчалар яратилишига восита бўлиб хизмат қилаверади, шунинг билан бирга тушунчалар замирида янги сўзлар ва иборалар вужудга келади, ёинки янгича талқин қилиш кучаяди. Сўз билан тушунчаларнинг чамбарчас боғланиши ва муносабати филогенезда ҳам онтогенезда ҳам операционал ва функционал хусусиятларни йўқотмайди. Download 105.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling