Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар


Тизимли ёндашув ва тизимли таҳлил


Download 229.55 Kb.
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi229.55 Kb.
#1494221
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6 Umumfan metodlar

Тизимли ёндашув ва тизимли таҳлил. Тизим - реал воқеликдаги алоҳида таркибий жараёнларнинг умумий яхлитлиги бўлиб, уларнинг ўзаро биргаликдаги фаолияти ва мавжудлиги уларнинг таркибий қисмларига хос бўлмаган янги умумийлашган хусусиятларнинг шаклланишига олиб келади.

Ҳар бир тизим ўзининг тартиби, тузилиши ва вазифаларига эга. Тизимнинг таркибий қисмлари




  1. ички тизимлар ва элементлардир. Жамиятга хос бўлган ижтимоий тизимлар бирмунча мураккаб тузилишга эга бўлиб, уларни ўрганиш ва тадқиқ этиш тарихчининг вазифасидир. Тизимли ёндашув усули жамият тизимларини тартибга солувчи қонунларни тушунишга ёрдам. беради. Бунда тадқиқот жараёнида етакчи усул тизимли-вазифавий (структуравий-функсионал) таҳлилдир.

Айрим тарихчилар томонидан тизимли таҳлилда кўпинча тизимнинг муҳит билан биргаликдаги фаолияти инкор қилинади. Барча ижтимоий тизимларнинг асоси ўта мустаҳкам бўлган ғайриихтиёрий ўзига хослик бўлиб, бунинг натижасида структура (тизим) ўзгармас бўлади. Ўзгармас ҳолатларни синхрон ўрганишга бўлган мойиллик кўп ҳолларда динамик диахрон таҳлил (турли ўзгаришларни тадрижийлик, босқичлари бўйича таҳлил) дан воз кечишга олиб келади.



Индукция-дедуқсия. Индуксия - алоҳида ҳолатлардан умумий воқеаларга томон таҳлил этиш. Дедуксия - умумий ҳолатлардан алоҳида, дастлабки воқеаларга томон ўрганиш. Тарихчи далилларни (фактларни) ўрганиш натижасида умумий тушунчаларга келади, ёки аксинча, далилларни (фактларни) тушунтиришда ўзига маълум тушунчаларни қўллайди. Ҳар бир далил (факт)да умумий ҳолатнинг айрим қисмлари мавжуд бўлади. Дастлаб у алоҳида далиллар (фактлар) сифатида намоён бўлса, кейинчалик ҳам шундайлигича намоён бўлади. Ф.Бекон айнан индукцияни асосий усул деб ҳисоблаб, дедуксиядаги муайян бир фиқрга келиш ва тўғри хулоса чиқариш кўп ҳолларда хатоликка учрайди. ХИХ аср тарихчилари аксарияг ҳолларда индуктив усулни қўллаганлар. Ҳозирги кунда ҳам дедуктив усулга шубҳа билан қараш мавжуд. Д.Елтон манбалардаги эмпирик материалларга хос бўлмаган назарияларни қўллаш фан учун зарар келтириши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ унинг бундай кескин нуқтаи-назари бошқа тарихчилар томонидан маъқулланмади, Ҳодисаларнинг туб моҳиятига етишиш ва уни англаш учун ўзаро яқин фанлардан ҳамда тушунча ва назариялардан фойдаланиш лозим. Индуксия ва дедуксия бир-бирига боғлиқ ва улар бир-бирини тўлдириб келади.


Download 229.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling