Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар
Download 229.55 Kb.
|
6 Umumfan metodlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
- 1-асосий савол
- 1-саволнинг баёни
Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар Режа: 1.Тарих фани тадқиқотларида умумфан усулларидан фойдаланиш. Тарих фани тадқиқотларида математик усуллардан фойланишнинг афзаллик томонлари. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Мантиқий ва тарихий усул, тарихий усул, воқеа сабабларининг очилиши, тахминлардан аниқликка ўтиш, системалик ёндошув ва системалик таҳлил, индукция, дедукция, таҳлил ва синтез, моделлаштириш, математик моделлаштириш, математик усуллар, оммавий жараёнларнинг ривожланишида қонуниятларни ва тенденсияларни аниқлашда математик усуллар, усулларнинг репрензентатив танланиши, математик моделлаштириш, расмий сон усули, икки тури: имитатцон модели ва кўрсатиш-ўрганиш модели. 1-асосий савол: Тарих фани тадқиқотларида умумфан усулларидан фойдаланиш. 1-савол бўйича ўқув мақсади: Тарих фани тадқиқотларида умумфан усулларидан фойдаланишнинг афзаллик томонлари, мантиқий ва тарихий усул, тарихий усул, воқеа сабабларининг очилиши, тахминлардан аниқликка ўтиш, системалик ёндошув ва системалик таҳлил, индуксия, дедуксия, таҳлил ва синтез, моделлаштиришни талабаларга тушунтириб бериш. 1-саволнинг баёни: Тарихий тадқиқотларнинг амалга оширилишида тадқиқотнинг мазмуни ва тадқиқот объектининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда барча тадқиқот усулларининг қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот усуллари эса ўз ўрнида бир неча турларга бўлинади. Бу борада бугунги кунгача кўпгина тарихчилар ўз фикрларини билдириб ўтганлар. Позитивистларнинг фикрича, илмий тадқиқот усуллари барча ижтимоий ва гуманитар фанлар учун бирдек хос бўлиши керак. Неокантчилар эса тарих фани тадқиқот усулларини табиий фанлар тадқиқот усулларига қарама-қарши қўйганлар. Бироқ амалда бу ҳолатнинг тушунилиши бирмунча мураккаблик касб этади, яъни, биринчидан барча фанлар тадқиқотлари учун ҳос бўлган умумфан усуллари мавжуд бўлса, иккинчидан у ёки бу конкрет фанларнинг ҳамда фанлар комплексларининг тадқиқотлари учунгина хос бўлган фанларнинг махсус тадқиқот усуллари ҳам мавжуд. Тарихий тадқиқот усулларига оид илмий ва ўқув адабиётларида (И.Ковалченко) мазкур усулларнинг тадқиқотлар жараёнда қўлланилиши борасида бир қатор фикрлар бериб ўтилган. Қуйида ана шу усулларнинг қўлланилиши борасида билдирилган айрим ҳолатлар ҳақида сўз юритилади. Download 229.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling