Маъруза Тарих фани тадқиқотларида умумфан усуллар
Download 229.55 Kb.
|
6 Umumfan metodlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-саволнинг баёни
2-асосий савол: Тарих фани тадқиқотларида математик усуллардан фойланишнинг афзаллик томонлари.
2-савол бўйича ўқув мақсади: Тарих фани тадқиқотларига математик усулларнинг жалб этилиши, математик усуллардан фойланишнинг афзаллик томонлари, математик усуллар, оммавий жараёнларнинг ривожланишида қонуниятларни ва тенденсияларни аниқлашда математик усуллар, усулларнинг репрензентатив танланиши, математик моделлаштириш, расмий сон усули, икки тури: имитатсион модели ва кўрсатиш-ўрганиш модели тарихий воқеалар асосида талабаларга тушунтириб бериш. 2-саволнинг баёни: Тарих фанида математик усуллардан фойдаланишнинг бошланиши Х1Х аср охири - ХХ аср бошларига тўғри келади. Тарихчилар ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг статистик таҳлили билан шуғуллана бошладилар. Математик усуллардан фойдаланишнинг янги босқичи иккинчи жаҳон урушидан сўнг, асрнинг 50-60 - йилларида эҲМ лари пайдо бўлгандан бошланди. 1962 йилда АҚШ даги бир қатор университетлар ва коллежлар сиёсий тадқиқотлар консорсиумини ташкил этдилар ва бу фаолият давомида АҚШ тарихини ҳам ўрганиб маълумотлар тўплашни бошладилар. Янги тадқиқот усулларига асосланган ҳолда "янги иқтисодий тарих", "янги сиёсий тарих", "янги ижтимоий тарих" тушунчалари шаклланди. "Клиометрия" деб ном олган янги фан ҳақида фикрлар пайдо бўла бошлади ва дастурлар ҳамда маълумотлар базалари яратилди. Бу фаолият натижасида икки нафар клиометрист Д.Норт ва Г.Фогел Нобел мукофоти билан тақдирланди. Уларгача ва улардан кейин ҳам бундай нуфузли мукофотга бирон-бир тарихчи мушарраф бўлмаган. Бу усулларни қўллаш борасида структуралистлар дастлабкилардан бўлдилар. Айни вақтда "тавсифий" тарих тарафдорлари тарихий жараёнларни ҳаддан ташқари абстрактлаштиришга қарши чиқдилар ва манбаларда миқдорий маълумотлар- (далиллар, фактлар) нинг етарли эмаслигини асос сифатида кўрсатиб, тарихнинг фан сифатида ўз қиёфасини йўқотиши мумкинлигини таъкидладилар. Кейинчалик бу масаладаги баҳслар тўхтади, клиометристлар тарих фанини тарихий тавсифлашларсиз математикалаштириш ва унга боғлиқ фан сифатида кўрсатиш ғоясидан воз кечдилар. Бироқ айни вақтда анъанавий тарих тарафдорлари ва мутахассислар эса бу маслага бошқача ёндашиб, математик усуллар ёрдамида тарих фани тадқиқотларидаги бир қатор масалаларни хал этиш мумкинлигини кўрсатиб бердилар. Бу эса ХХ асрнинг 60-йилларида тарих фани тадқиқотларида математик усуллардан фойдаланишни кучайтирди ва айни вақтда математиклар тарих фани тадқиқотларида бағишланган ишларга ўз таклифларини кирита бошладилар математик усулларга берилаётган урғу кучайиб борди. Бироқ бу жараёнларда тарихчилар тарихда барча нарсани миқдор жиҳатдан асослаб бериш мумкин эмаслигини ва тадқиқотлар жараёнида тарихий усуллар ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмаслигини яхши тушуниб турардилар. Айни вақтда тарихчилар тарих фани тадқиқотлари соҳасида яхши самара бериши мумкин бўлган математик усулларни ҳам ўзлаштириш керак деб ҳисобладилар. Бундан келиб чиқадики, тадқиқотлар жараёнида математик усуллардан зарур ҳолларда бошқа махсус тарихий ва умумфан усулларидан ҳам фойдаланган ҳолда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, акс ҳолдаги қўллашларда эса тарихий жараёнларни тушунишда хатоликларга олиб келиши мумкин. Математик усуллар умумий жараёнларнинг ривожланишидаги қонуниятлар ва анъаналарни аниқлаб бериши мумкин. Кўплаб иқтисодий, ижтимоий, сиёсий жараёнлар математик усуллар ёрдамида ўрганилмоқда. Математик усулсиз тизимли ёндашув тадқиқот юзасидан кенг ва атрофлича тушунча бермаслиги мумкин. Типологик классифкатсия (таснифлаш) жараёнида у бир хилда бўлмай кўп томонлама (турли хил) бўлиши мумкин ва бунда шу тахлитда ёндашув ва таҳлил талаб этилади. Оддий рақамларни, фоизларни ва оддий ҳисобли гуруҳларни тадқиқот жараёнида қўллаш бу математик усуллардан фойдаланиш дегани эмас. Ҳозирги вақтда дисперсион, коррелясион, фактор (омил, муҳит) ли, кластерли таҳлил, ахборот назарияси элементлари ва дифференсиал (ўзгарувчан) тенглаштириш, математик моделлаштириш усуллари тарих фани тадқиқотларида қўлланилади. Математик усуллар турли ҳолатлар ва омиллар, у ёки бу ҳодисаларнинг сабаблари, асосий фактлар (далиллар) ни аниқлаш, уларнинг қиёсий аҳамиятини аниқлашда қўл келади. Шунингдек, бу усуллар гнесеологик муаммолар - манбалардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш, манбадан кўпроқ ахборотларни олиш даражасини ошириш кабиларни ҳал этишда ҳам ёрдам беради. Айни вақтда мазкур усуллардан фойдаланишнинг меъёрлари ва тадқиқотлардаги ўрнини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади, чунки унинг тадқиқот объектининг хусусиятлари, айни вақтда тарих фанининг ва математика фанининг тараққиёти билан ҳолатларини ҳам диққат эътибордан четда қолдирмаслик лозим. Математик усуллардан тадқиқот жараёнида энг зарур ҳолатларда ва қўллаш имконияти мавжуд бўлган ҳолатларда фойдаланиш мумкин ва қўлга киритилган натижаларни ва хулосаларни анъанавий усуллардан фойдаланган ҳолдаги натижалар билан таққослаб бориш мақсадга мувофиқдир. Бунда тарихчининг математика фани соҳасидан ҳам ётарли билимга эга бўлиши муҳим ўрин тутади ва ҳар икки фан юзасидан юқори даражадаги билимга эга тарихчи мутахассислар тадқиқотлар жараёнида катта натижаларга эришишлари мумкин. Шахсий компютерларнинг пайдо бўлиши ва илмий тадқиқотлар жараёнига кириб келиши билан математик усуллардан фойдаланишнинг янги босқичи бошланди.
Download 229.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling